• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Таълимнинг илк босқичи такомиллашиш жараёнида

Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши, ушбу тизимда нодавлат секторни ривожлантириш ва моддий техник базани мустаҳкамлаш, болаларни мактабгача таълимга кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ва соҳада оилавий, нодавлат, давлат хусусий шерикчилиги учун шароитларнинг яратилиши фикримизнинг исботидир. Бундан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим тизимида мактабга тайёрлашнинг ноъананавий  усулларини ишлаб чиқиш ва мазкур ташкилотларга болалар қамровини кенгайтиришдир. Бу эса ушбу соҳада интерфаол усулларни татбиқ этиш ва илғор педагогик тажрибаларни оммалаштиришни талаб этади.

Қувонарлиси, айни пайтда "Мактабгача таълим ва тарбия" тўғрисидаги ¤збекистон Республикасининг Қонуни кучга кирди. Ушбу қонун 11 боб ва 58 моддадан иборат бўлиб, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. 

Шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида ҳар бир боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш, мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, келажагимиз пойдевори бўлган фарзандларимизнинг жисмоний соғлом ва маънавий етук бўлиб улғайиши учун аввало, тарбиячининг ўзи замон билан ҳамнафас, салоҳияти юқори бўлиши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 май куни имзолаган  қарорига мувофиқ, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳларида ўринлар сони камида 20 тадан, 30 та қилиб белгиланди. 

Туманимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда,  сўнгги 3 йил давомида, кўпгина ўзгаришлар бўлди. Жумладан, 2018 йилда 5та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган бўлиб, 3-7 ёшли болаларнинг қамрови 4.2 фоизга ошди.

Бу кўрсаткичларни янада ошириш учун оилавий нодавлат мактабгача таълим ташклотлари сонини кўпайтириш, хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган МТТлар сонини ошириш мақсадида, кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Бўлим ходимлари МТТларга бола қамровини йил охирига бориб 60 фоизга оширишни мақсад қилган.

Туман мактабгача таълим ташкилотларида, турли хил таълим дастурлари яратилди, педагоглар учун ҳужжатлар соддалаштирилди, 6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилди, 6-7 ёшли боланинг мактабга шайлигига доир карта жорий қилинди, қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилди, бу таълим жараёни муваффақияти ва натижадорлигини оширади.

 "Илк қадам" дастури орқали болаларга машғулотлар ўтилмоқда. Бу дастур болани ривожлантиришда алоҳида ёндашув, шахсга бўлган ҳурмат, унинг қизиқишлари, талаблари ва ривожланиш даражасини инобатга олиш, эркин ижод қила олиш томонидан ўзини намоён қилишга, шарт-шароитларни барпо қилишга уринишни, ўз олдига мақсад қилган. 

Туманимиздаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари  билимли, ижодий ёндашувчи кадрлар танқислигини асосий муаммо сифатида айтишаётган бир вақтда, ота-оналар фарзандларини  МТТга жойлашишдаги навбатлар қийнаётганини, қолаверса, фарзандларига рус тили ва инглиз тилида таълим беришларини исташмоқда. 

Бугунги кунда туманимиздаги оилавий МТТларнинг йўналиши шундан иборатки, улар болалар боғчаси вазифасини бажармоқда ва таълим жараёнини амалга оширмоқда. Улардаги асосий болалар гуруҳи 2 ёшдан 7 ёшгача қабул қилинади. Оилавий МТТлардаги тарбиячилар 2-3 ёшдаги тарбияланувчиларни парваришлайди, 3 ёшдан катта болаларни эса, "Илк қадам" давлат дастури доирасида таълим жараёнига жалб қилишади. 


Диловар АМИРОВА,

туман мактабгача 

таълим бўлими 

мудираси.

Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда