• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ХУШХАБАР: Нуробод тумани пахта режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди


ХУШХАБАР: Нуробод тумани пахта режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди
Нурободлик пахтакорлар вилоятимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини 100 фоизга бажарди.
2020 йил пахта ҳосили учун тумандаги 4 та муқобил машина трактор парки ҳудудида 31 та фермер хўжаликлари томонидан 632 гектар ер майдонларига ғўзанинг “БУХОРО-102” серҳосил нави экилиб, 2 та “Samarkand kamalak invest”  МЧЖ ва “Kattaqurgan cluster” МЧЖ кластер корхоналари билан биргаликда 1264,4 тонна пахта хом ашёси хирмони яратилди. 
Пахта ҳосилини сифатли ва тез фурсатларда йиғиштириб олиш мақсадида туманда 14 та пахта терим отрядлари ташкил этилиб, 1260 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар пахта теримига жалб қилинди.
Бугунги кунда тумандаги фермер хўжаликларининг пахта майдонларида пахта ҳосилини йиғим-терим ишлари давом этмоқда.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда