• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

МИБ ходими истеъмолчилардан олган 2.785.000 сўм пулларни ишлатиб юборди

Кейинги пайтларда одамлар орасида фирибгарлик жуда урчиб кетди, деб ёзмоқда “Адолат сари”. Айниқса, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилувчи инспекторлар орасида. “Қовун қовундан ранг олар” деганларидай ёлғон сўзлаш, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш жуда осон иш бўлиб қолди. Баъзилар хонадонларга келиб қоп-қоп ваъдаларни берадию, пулни олгач бошқа одамга айланиб қолади. Шунинг учун одамлар назоратчилар келганда одам эшик очишни истамайди. Уйда бўлсада сукут сақлаб ўтиради ёки ёш боласига “уйда мендан бошқа ҳеч ким йўқ”, деб айттиради.
Элёр Мажбурий ижро бюросининг Пайариқ туман бўлимида инспектор бўлиб ишлайди.
Йил охири эди.У ўз ҳудудига кирувчи “Истиқлол” ва “Бошқўрғон” маҳаллаларидаги аҳолининг табиий газ ва электр энергияси истеъмолидаги қарздорликлари бўйича баъзи хонадонларга кириб чиқди.
Шуҳратнинг табиий газдан 100.000 сўм қарздорлиги маълум бўлди.
- Қарзингизни ёпинг, - деди Элёр.
- Сизга берсам, компьютерга киритасизми? Кўпинча қўлимизда тўлов квитанцияси бўлса ҳам компьютерга киритилмаган бўлади-да, - деди хонадон соҳиби.
- Э, хавотир олманг, албатта киритаман, - деб ваъдани катта қилди ва ундан 100.000 сўмни олиб кетди.
Шуҳрат инспекторга пулни беришга бердию, “овора қилмасда”, деб ўйлади ўзича.
Элёр худди шу йўсинда Улча, Гулчеҳра ва Тожибойлардан табиий газ истеъмоли учун 250.000 сўмдан пул олди.
Йил бошида Элёр яна маҳаллада кеза бошлади. Шу ерда Нафисага тегишли озиқ-овқат дўконига кирди. Нафисанинг “қарзим йўқ” дейишига қарамай:
- Опа, бизда план бор шу бугун тўламасангиз бўлмайди, - деб, ундан 500.000 сўмни олмагунча кетмади. Нақд пулларни кўрган инспекторнинг хаёли бузилди. Берган ваъдасини бажармади. Булардан ташқари яна 6 нафар фуқаролардан турли миқдорда, жами 11кишидан 2.785.000 сўм пулларни олиб ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди. Кун келиб фирибгарнинг қилмишлари ошкор бўлди. Истеъмолчилар ишончини поймол қилиб, хизмат вазифасига совуққон муносабатда бўлган Элёр вазифасидан бўшатилди.
Истеъмолчилар пул тўладим дейди, корхона эса балансига маблағ тушмагач қарздорлиги ҳақида хонадон соҳибини огоҳлантиради. Хуллас анча оворагарчиликлардан сўнг, ўз мафаатини давлат манфаатидан устун қўйган ўртадаги кимсанинг очкўзлиги маълум бўлди.
Жабрланувчилар судланувчи етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб берганлиги боис, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтди.
Шундай бўлсада, ўзгалар ишончини суиистеъмол қилган Элёр, қонун олдида жавобгар.
Суд ҳукми билан Элёр Алибековга 2 йил 8 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда