• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади


Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.

2020 йил мамлакатимизда "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилиниб, бу борада катта ишлар бошланди. Хусусан, 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Рақамлаштириш иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва самарадорликни таъминлайди. Давлатимиз раҳбари ҳар доим аввало аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилиш зарурлигини таъкидлайди. 

Хусусан, жорий йил якунигача 14 туманда ва келгуси йил биринчи чорагида яна 14 туманда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади.

Масалан, "Электрон поликлиника" тизимини жорий қилиш орқали қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш 60 фоизга қисқаради. Бунинг учун марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш лозим.

2020-2022 йилларда ҳудудларни рақамли трансформация қилиш дастурига асосан вилоятда 2022 йил якунига қадар 47 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Самарқандда рақамли технологиялар бўйича   туманимиз  намунали ҳудудга айлантирилиши белгиланган бўлиб, бу борада туман бўйича жорий йил якунига қадар умумий қиймати 9,9 миллиард сўмлик 21 та лойиҳа, шундан 1,2 миллиард сўми маҳаллий бюджет, 8,7 миллиард сўми ижрочи корхона ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хусусан, 7 та рақамли инфратузилма, 2 та давлат бошқаруви, 6 та ижтимоий соҳа, 1 та коммунал хўжалиги, 1 та қишлоқ хўжалиги, 2 та саноат ва қурилиш, 2 та ўқитиш ва малака ошириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бугунги кунда туман бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган. Туманда 1024 портли OLT қурилмаси ўрнатилиб, 4,4 километр оптик толали алоқа кабель ётқизилган. Рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва унумли ишлатиш, албатта, мутахассисларга боғлиқ. Шу боис туманда кадрлар тайёрлашга ҳам ҳар томонлама аҳамият берилмоқда. Тармоқ    ва  ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш   халқимиз ҳаётини яхшилаш борасидаги ишларимизнинг энг катта заминидир.


Нодира БОТИРОВА.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда