• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Касб-ҳунар мактабида тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  8 октябрдаги хати ҳамда Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг тегишли хатлари ижросини таъминлаш мақсадида, туманимизнинг 1-сон касб-ҳунар мактабида, 11 октябрь "Халқаро қизлар куни" муносабати билан карантин талабларига қатъий риоя  қилган ҳолда тадбир бўлиб ўтди. 

Форум қизларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш мақсадида "Мен севган асар", "Қизлар мушоираси", "Миллий либослар танлови" номинациялари бўйича, шунингдек, ёш рассом қизларнинг ижод намуналаридан кўргазмалар ташкил этилди. 

Тадбир давомида Хотин-қизлар Кенгаши раиси М. Ашурова, психолог Ш, Мавлонова, ёшлар етакчиси Н. Тоғаевалар ўқувчиларга форум доирасида тавсия ва фикрларини айтиб ўтди. 

Тадбир якунида ҳар бир номинация бўйича фаол иштирок этган ўқувчи-қизлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Баҳром ОБЛОНОВ, 

1-сон касб-ҳунар мактаби Ёшлар билан ишлаш бўйича 

директор ўринбосари.

Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда