• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Муддатли ҳарбий хизматга саралаш ишлари олиб борилмоқда

Туман мудофаа ишлари бўлимида, Ўзбекистон Республикаси "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига, Мудофаа Вазирининг бўйруғига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига, Мудофаа Вазирининг низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига асосан муддатли ҳарбий ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга саралаш ишлари, шунингдек, танлаб олинган чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ўрганиш ишлари сифатли ва қонун талаблари асосида ташкил этилмоқда. 

Тиббий кўрикдан соғлом ўтган чақирилувчиларни гуруҳларга саралаб олиш, тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тиббий комиссия 2021 йилги навбатдаги чақирувга 1994-2003 йилларда тўғилган йигитларни сафарбарлик чақирув резерви хизматига туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, қишлоқ врачлик пункти шифокори, ҳудудий профилактика нозирлари, мудофаа ишлари бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Дастлаб, туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари кўрсатилган режага асосан чақирув мавсумига фуқароларни саралаб олишда, оилавий шароитларини тўлиқ ўрганиб, хулосани чақирилувчининг дастлабки ўрганиш варағига қайд этиб, мудофаа ишлари бўлимига тақдим этишади. Шунингдек, йиллик режага асосан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларидан хизматга саралаб олиш ишлари ва белгиланган пул бадалларини тўланишини назорат қилиш мудофаа ишлари бўлимидан бириктирилган масъул ходимлар билан биргаликда бажарилади.


Фарҳод ЙЎЛДОШЕВ, 

Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник.

Калит сўз: ҳарбий хизмат
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда