• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ҚУЙИШҚОНДАН ЧИҚҚАНЛАР

Имон-эътиқодли ҳар бир инсон "жиноятга қўл ураман", деб ҳеч қачон олдига мақсад қўймайди. Бироқ кимдир билиб-билмай, кимдир жаҳл устида,  яна кимдир ичкилик оқибатида, маст ҳолатда, айбдорлар қаторига қўшилиб қолиши мумкин. Аммо шуни яхши биламизки, маънавий руҳияти бой инсон ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди, ёмон вазиятга тушмайди, эл олдида ота-онасини мулзам қилмайди, тақдирига судланувчи тамғасини босмайди. 

"Беш қўл баробар эмас" деганларидек, бундай ҳолларда айрим шахслар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган бўлсалар-да, жазони ижро этишдан бўйин товлашмоқда. Аслида, ахлоқ тузатиш жазоси орқали тарбиявий ишлар олиб борилади, бу эса шахсни тўғри йўлга тушиб олишига ёрдам беради.    

Афсуски, қилинган жиноятнинг катта-кичиги ва оғир-енгили бўлмайди. Одамзод ўз вақтида ўйлаб иш тутмаса, кимларгадир зарари тегиб,  қуйишқондан чиқиб кетса, шўхликка тўқлик қилиб жиноят содир этса, суднинг қора курсисида мулзам ҳолда ўтириб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Қаҳрамонимиз Ф. Х ҳам маст ҳолатда яқин ўртоғи  А. Қ га нисбатан қилган ножўя ҳаракатлари оқибатида шундай хунук ҳолат юзага келди.

Ўша куни Ф. Х дўсти Н. Н ва А. Қ билан биргаликда ўртоғи М. Н нинг уйига зиёфатга боришади. У ерда  бир неча шиша ароқ спиртли ичимликларини истеъмол қилган қаҳрамонларимиз туғилган кундан чиқиб, базм-у жамшидни давом эттириш баҳонасида ошна-оғайнилари билан яна ўтиради. Базм тугагандан сўнг кўчага чиққан Ф. Х транспорт воситасини шўхлик қилиб, олиб қочиш мақсадида спиртли ичимлик истеъмол қилган мастлик ҳолатида  ўртоғи А. Қга тегишли бўлган, “Нексия-2” русумли,  транспорт воситасини қаровсиз қолганлигини кўриб,  автомашина эшигининг ойнасини уриб синдириш йўли билан очиб, автомашинани олиб қочиб, кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида   етказилган моддий зарар ҳисобланганда миқдори 18.515.884 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.

Айбланувчи А. Қнинг уйига бориб бўлган воқеани ва етказилган зарарни қоплаб беришларини айтганлиги, сўнгра туман ИИБ га ўз хоҳиши билан бориб бўлган ҳолатни айтиб берганлиги, ҳозирги кунда жабрланувчидан кечирим сўраб, етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб берганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳақида баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради. 

Фуқаро Ф. Х спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда,  одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда жиноят содир  этиб, инсонларни тинчини бузган.

Суд айбланувчи Ф. Х нинг чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Шунингдек, унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан дарҳол  озод қилинди.


И. ҲАМИДОВ, 

жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси.

Н.РАЙИМОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда