• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Туман ҳокими қарори

                                                                            

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 21 апрелдаги 56-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг   2020  йил  16   апрелдаги

“2020 йил учун Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги

қарори тўғрисида


Вилоят ҳокимининг 2020 йил 21 апрелдаги 56-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан


ҚАРОР  ҚИЛАМАН:


1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 21 апрелдаги 56-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг            16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилиши;

Қорақолпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари ҳаражатларини мақбуллаштирилиши;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатларни 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилишига розилик берилганлиги;

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига иқтисод қилинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини қоплашга йўналтириш тавсия қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман ҳокимлиги Молия бўлими (О.Абдусаломов) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари ҳамда меҳрибонлик уйларидан ташқари:

асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун
 II чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш;

коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатларни қисқартириш;

мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобига 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридан чиқариладиган лойиҳларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, вилоят ҳокимлигига киритсин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман ҳокимлиги Молия бўлими (О.Абдусаломов) корхона ва ташкилотлар икки ҳафта муддатда уларнинг солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари (кейинги ўринларда-жамғармалар) ҳисобида жорий йил 16 апрел ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисоб-рақамидаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказсин ҳамда ижроси юзасидан 2020 йилнинг 5 майига қадар вилоят ҳокимлигига ахборот киритсин.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман ҳокимлиги Молия бўлими (О.Абдусаломов) билан биргаликда бир ой муддатда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларининг – йирик корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг таркибига туман Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Молия бўлими вакилларини киритиш юзасидан Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармасига ҳамда Молия бош бошқармасига таклифлар киритсин.

6.“Нуробод” гезетаси масъул котиби (Н.Ботирова)га туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари (Э.Пардаев) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

7.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосар Р.Ибрагимов зиммасига юклатилсин.


Туман ҳокими                                                                                    Ф.Заиров

21.04.2020 йил


 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда