• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

ЁРУҒ ЮЗ БИЛАН


Мана, Давлатимиз Раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори   халқимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Дарҳақиқат,   мустақиллик бизга ўз тараққиёт йўлимизни ўзимиз белгилаш имконини берди, қадриятларимизни қайтарди. Ўтган 28 йил мобайнида халқимиз эришган ютуқ ва ўзгаришлар шубҳасиз, ҳаётимизда ўрни беқиёс бўлган истиқлол билан чамбарчас боғлиқдир.

Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатга муҳим стратегик аҳамиятга молик бўлган маҳсулотларни етказиб бериш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида ўтган 2018 йилда биргина Жанубий кон бошқармаси мисолида амалга оширилган ишлар ҳақида фикр юритадиган бўлсак, унинг замиридаги юртимиз бўйлаб нишонланадиган қутлуғ куннинг моҳияти ва аҳамияти нечоғлиқ улуғ эканлигини албатта, чуқур эътироф этамиз.

Бошқармамиз бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинатининг замонавий техника ва технология билан жиҳозланган, салоҳиятли    кадрларга эга, кўп тармоқли йирик бўлинмаларидан бирига айланди. Кон-металлургия саноатининг ўзига хослиги, конларда рудани қазиш, ташиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнлари кам учрайдиган ҳамда такрорланмас технологияларни талаб қилиши, корхонамиз инженер-технологларини доимий равишда инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилишга ундамоқда. 2018 йилда ишлаб чиқаришга самарали технологияларни жорий этиш учун, маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда модернизациялашга қаратилган 30 та рационализаторлик таклифлари келиб тушди. Улардан 25 таси ишлаб чиқаришга жорий этилган бўлса, 2019 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида бу кўрсаткич 10 тани ташкил этиб, уларнинг 9 таси ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. Зармитан саноат майдонида  Россия Федерацияси билан ҳамкорликда янги шахта, 14-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми учун бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди. Шаҳримиздаги "Кўзмунчоқ" мактабгача таълим муассасаси тўлиқ реконструкция қилиниб,   болажонларимиз ихтиёрига берилди. 

Жорий йилда Заркент саноат майдонида      Истиқлолимизнинг 28 йиллиги байрамига туҳфа сифатида 4 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, "Мустақиллик боғи" ташкил этилди. 4 қаватли 44 хонадонли турар-жой биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Маълумки, 2018 йилда Навоий кон-металлургия комбинати ташкил этилганига 60 йил тўлди.  

Шу муносабат билан Президентимиз Фармонига кўра мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун  Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг Жанубий кон    бошқармаси "Зармитан" кони бошлиғи Бегмат Атабаев ва "Ғужумсой" кони лаҳимчиси Холбой Эшқувватов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан, Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармаси директори Ярқин Шакаров "Дўстлик" ордени билан мукофотландилар. 

 Ёшларимиздан 4-тиббий-санитария қисми муҳандиси С.Худойбердиев Туркия давлатида спортнинг    армрестлинг тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлди. ЖКБда ишлаб нафақага чиққан, соҳада кўрсатган хизматлари учун давлат мукофотлари соҳиби бўлган фахрий ишчи ва ходимларнинг ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш мақсадида бир неча марта ёшларнинг меҳнат фахрийлари билан учрашувлари ташкил этилди.

Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат каби инсоний хислатлар барча байрамларда ёрқин намоён бўлмоқда. Касаба уюшмаси билан ҳамкорликда 63 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронторти фахрийларига 7 миллион сўмлик қимматбаҳо совға ва  озиқ-овқат маҳсулотлари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 177 миллион 700 минг сўмлик моддий ёрдамлар берилди. 

Хабарингиз бор, юртимизда китобхонлик, китобсеварлик фазилати янада юксалмоқда. "Китоб жавони — ҳақиқий зиёлининг энг ардоқли давлати", деган анъана қайтадан урф бўлди. Шу муносабат билан кутубхоналаримиз фонди 5 миллион 600 минг сўмлик         китоблар билан бойитилди. Маънавий - маърифий,  тарғибот -ташвиқот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Юртбошимиз китоблари кўргазмасининг 15 та тўплами йирик кон ва бўлинмаларимизга олиб берилди.

Ички туризмни ривожлантириш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ташкилотимизнинг фаол ишчи ва ходимларидан ҳамда фахрийларидан 272 нафарининг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд, қадим Бухоро ва кўҳна Хива шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилиб, бу мақсадларга 43 миллион 500 минг сўмга яқин маблағ сарфланди.                                                               

ЖКБ маъмуриятининг тегишли буйруғи билан мамлакатимиз Раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" ги қарори талабларини ижро этиш мақсадида тадбирлар  режаси ишлаб чиқилди ҳамда байрам тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ таркиби тузилди.

Буйруққа биноан ҳар бир кон ва бўлинмалар раҳбарларига Нуробод, Заркент, Маржонбулоқ шаҳарларида ва кон ҳамда бўлинмалар бинолари-ю   иншоотларида байрам тадбирларига тегишли кўргазмали ташвиқот воситаларини янгилаш ҳамда белгиланган тартибда ўрнатиш бўйича  топшириқлар берилди. 

Шунингдек, 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2019 йил "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, иқтисодиётимизнинг юксалиб бораётганида бошқармамиз ишчи ва хизматчиларининг ҳам муносиб улуши борлигини, меҳнат жамоамизнинг ҳар бир ишчиси-ю хизматчиси эътиборига етказаяпмиз. Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, қўлга киритаётган ютуқларимизнинг асосий омили сифатида, биринчи навбатда жамоамизнинг фидокорона меҳнати, одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фаоллиги кучайиб бораётганлигини кенг   талқин этиш бўйича топшириқлар берилди. "Мустақиллик — халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами" , "Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — тараққиёт омили", "Юртимиз ёшлари эртанги кунимиз эгаларидир", "Китобхонлик саодатга элтади" каби мавзулар жойларда ўтказилаётган машғулотларда, учрашувларда, мулоқотларда ва давра суҳбатларида муҳокама этилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бу йилги байрамни ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда нишонлаш учун ташкилотимизнинг ҳар бир ишчи ва ходими зиммаларига юкланган вазифаларни шараф билан бажариб, байрам тадбирларини оширишда фаол иштирок этаяптилар. 


Шавкат КЕНГБОЕВ,

Жанубий кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғининг ўринбосари. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда