• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Иқтидорлилар сараланди


Туманимиздаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Зулфияхоним қизлари" Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар туманимизнинг иштирокчи қизларига Республика ғолиблик шоҳсупасига чиқиш насиб қилмаган. Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Ҳикоят Ҳазратова ўз сўзида ушбу масалага урғу берди, - Бу ҳамма соҳада етакчиликни даъво қилаётган туманимиз учун ҳам ачинарли, ҳам ҳайратланарли. Республика миқёсида ўтказилаётган танловларда юқори ўринларни эгаллаб турган мактабларнинг мазкур танловда муваффақиятсиз иштирокини қандай изоҳлаш мумкин? Энди ўзгариш бўлиши керак. Чунки, ижодкорлик руҳида тарбияланаётган, яратувчилик қобилиятига эга, жисмонан ва маънан     соғлом қизларимизнинг орасида бу мукофотга лойиқлари бор. 

Танловда  санъат, фан, маданият, таълим, спорт, адабиёт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича 100 дан ортиқ 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдодли қизлар иштирок этди.

Йўналишлар бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчи қизларнинг ҳар бир йўналиш бўйича иқтидор ва қобилияти, чиқишлари, тайёрлаган ишлари ва ютуқлари одилона баҳоланган ҳолда муносиб номзодлар танлаб олинди.


Дилдора ОЧИЛОВА,

туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда