• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Табиатга хиёнат, жамиятга хиёнат

Республикамизда экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича  туман инспекцияси томонидан ҳудудлар доимий равишда назорат қилиб бориляпти. 

Аммо бунга амал қилмаётганлар ҳам учраб турибди. Туманимиз ҳудудида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини ташлаб ноқонуний "чиқиндихона"га  айлантираётган фуқароларга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси  ходимлари томонидан  МЖТКанинг 91 моддасига биноан  юк машиналарнинг ҳар бирига 1 115 000  сўмдан жарима солинди. Юк машиналари жарима майдонига олиб кетилди. 

Шунингдек, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориш Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4, 24-моддаларини бузилишига олиб келади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси"нинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;

мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. 

Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган низомга мувофиқ сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар     сўммаси мажбурий тартибда ундирилади.

Дарвоқе, инсон ўзи яшайдиган жамиятнинг аъзоси ҳисобланади. Ҳар бир инсон жамиятга фойда келтиришга масъул. Ватанимизнинг ҳар бир ерини покиза ва озода сақлашимиз керак.

 Достон РУСТАМОВ, 

туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  инспекцияси 

ходими.


 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда