• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

ЎҒРИЛАР ЖАЗОЛАНДИ


Ота-боболаримиз қадим-қадимдан ор-номуси, сабр-тоқати, жасорати билан бошқа миллатлардан ажралиб туради. Аждодларимиз ҳайқириб оқаётган ҳаёт дарёсида у тошдан, бу тошга урилиб азият чеккан, лекин, шу баҳона билан ўз тақдирларини издан чиқаришмаган, аксинча, ўша қийинчиликларда янада тобланиб метин иродали инсонларга айланишган. 

Ҳозирги кунда жамиятимизда мумай пул топиш илинжида кимнингдир тинчини бўзиб, уйига ўғирлик мақсадида кириб, ор-номусини, қадр-қимматини оёқ ости қилаётган ёшлар кўпайиб бормоқда. Бу жирканч иллат аслида ўзбекларга хос хусусиятлар эмас. Агар бу каби ориятсиз инсонлар кимларнинг авлоди эканини англаб етганда эди, ҳаётларида нуқсонли камчиликлар бўлмаган бўларди.

Ўзининг обрўсини арзимаган чақага алмаштираётган тумандошларимиз Феруз Мусаев ва Суюн Пардаевлар (исм шарифлари ўзгартирилган) жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этмоқда. Улар қуйидаги ҳолатда ҳамқишлоғи Қ. Ҳамидовнинг уйига ярим тунда кириб бир неча йилдан бери йиғиб келаётган пулларини ўғирлаб жиноят содир қилган. 

Хусусан, энди улар қонун олдида жавоб беради. Ф. Мусаев, С. Пардаевлар туман очиқ сайёр суд мажлисида, ғаразли ниятларда  қилган ҳаракатларини тан олди, айбига тўлиқ иқрорлик билдирди, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини таъкидлаб ўтди, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги ҳақида кўрсатма берди ва қонуний енгиллик беришни сўради. "Ўрганган  кўнгил ўртанса қўймас" деганларидек жиноятчиларимиз илгари ҳам судланган, ўзларига тўғри хулоса чиқаришмаган оқибатда яна суднинг қора курсисида мулзам бўлиб ўтиришибди. Судда уларга жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан уч йилу олти ой муддатга қамоқ жазолари тайинланди.

Минг афсуски, баъзи бир муносиб хулқ-атворга эга бўлмаган ҳамюртларимиз  кўнглилари тусаган ишни қиламан деб ўйлашади, лекин, шаҳар бедарвоза эмаслигини билишмайди. Оқибатда, ўз авлодлари шаънига доғ туширади. 


И. ҲАМИДОВ, 

жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси.

Н. РАЙИМОВ, 

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.




















Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда