• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – СОҒЛИГИМИЗ ГАРОВИ


Халқимизнинг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш айни кунларда устувор вазифалардан ҳисобланади. Президентимиз  томонидан ушбу соҳадаги ҳолатлар таҳлил қилиниб,  чора-тадбирлар белгиланди ҳамда унинг ижроси таъминланаяпти. Айнан "Соғлом она —   соғлом бола" концепциясида аҳолининг соғлигини таъминлашга доир вазифалар белгиланган. Она ва бола муҳофазасини таъминлаш мақсадида ҳомиладор аёллар, ҳомила ривожланишининг дастлабки ойларида давлат назоратига олинади. Республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш изчил амалга оширилмоқда.

Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш, «Она ва бола» скрининг текширувларини ўтказиш асосий   вазифалардан бири  ҳисобланади.  Скрининг марказларни юқори технологик диагностика тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар билан жиҳозлаш орқали  моддий -техника базаси  мустаҳкамланмоқда. 

Шунингдек, туманимиздаги ҳомиладор аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш учун Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган Voluson P-6 рақамли 3-Д-4-Д допплер  аппарати келтирилган бўлиб, бу аппарат ҳомиланинг ҳолатини ва туғма касалликларини барвақт аниқлаш имкониятига эга.  Президентимизнинг ташаббуси билан  туман тиббиёт бирлашмасига 256 миллион сўмлик аппарат берилди.  Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида скрининг хонаси ташкил этилган бўлиб, унда тажрибали УТТ мутахассиси ўолиб Норматов фаолият олиб бормоқда. Ходим мутахассислиги бўйича 1-тоифали шифокор. 2019 йилда ў. Норматов Тошкент шаҳрида скрининг текшируви бўйича ўтказилган Бутуниттифоқ симпозиумида қатнашиб, махсус сертификатга эга бўлди.

Ҳомиладор аёллар скрининг текширувидан ҳомиладорликнинг 11-15 ҳафталигида бирламчи скринингдан ўтказилади. Иккиламчи скринингдан ҳомиладорликнинг 17-22 ҳафталигида, учламчи скрининг текширувидан, ҳомиладорликнинг 28-32 ҳафталик муддатида, тўртинчи скрининг текширувидан эса ҳомиладорликнинг 39-40 ҳафталик муддатида ўтказилади. Ундан ташқари ушбу аппарат аёлларда гинекологик ўсма касалликларини барвақт аниқлаб, ўсма касаллигининг қайси  босқичда эканлигини кўрсатади. 

Жойларда она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш бўйича тушунтириш ва профилактика ишларини мунтазам ўтказиб бориш орқали соғлом оилани шакллантириш мумкин. Ўз навбатида бу ҳаракатлар маънавияти юксак авлодни соғлом тарбиялашдек буюк мақсадга қаратилган.

А. ХЎЖАНАЗАРОВ.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда