• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Конституция – эркимиз кафолати


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган бўлиб, у қонунлар мажмуасидир. Унда муқаддас она тилимиз, муборак ислом динимиз, Ватанимиз ҳудуди-ю, сарҳадлари мустақил юртимизда олиб борилаётган одилона давлат сиёсати аниқ белгилаб берилган шу билан бир қаторда ҳар бир ўзбек фуқаросининг ҳуқуқ ва бурчлари ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши муҳим сиёсий, ҳуқуқий ҳужжат сифатида жаҳонда янги, суверен, истиқболи порлоқ давлат дунёга келганининг ўзига хос шаҳодатномаси ҳисобланади.

Инсон ўз ҳаётини борлиққа, унинг қонунларига эътибор бермай ташкил эта олмайди. Шунинг учун ўзини кашф қилишда, ўрганишда унинг хусусиятларини, меъёрини кенгроқ билишга интилади. Конституция атамаси қадимда сиёсий тизим маъносини англатган. Конституция хуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қадимий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳолда, ривожланган давлатларнинг тажрибасига таяниб яратилган. Конституцияда жамият тараққиётига туртки берувчи ғоялар ўз ифодасини топади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида. Ґозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг Конституциясига эга бўлмаган бир пайтда, миллий рамзлар қаторида тилга олинадиган Конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги бахтимиз албатта.

Шу билан бирга, фуқаро-жамият-давлат орасида ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини белгилаб беради. Асосий қонунимизда демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятининг қиёфаси, ўзига хос белги ва хусусиятлари  ўз ифодасини топган. 

Бош қомусимизда инсоннинг кундалик ҳаётидаги энг муҳим эҳтиёжларини таъминловчи имкониятлар яшаш ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик хуқуқи, шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи, фикрлаш, эътиқод, виждон эркинликлари ҳуқуқи қонуний йўл билан кафолатланган.

Конституциямиз қабул қилинганлиги муносабати билан барча зиё масканларида ёшлар онгига сингдириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Конституциямизни ўрганишга ҳамда ўз ҳуқуқ ва   бурчларини билишга, қонун-қоидаларга риоя қилишга, унинг давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутишини англашга ва ўрганишга ҳар бир фуқаро мажбурдир.

Нигора НОРБОБОЕВА.

Калит сўз: 8 декабрь
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда