• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

СИНОВЛАРДА ТОБЛАНГАН ЮРАК:


Машаііатлар ўз мевасини берди

Наргиза Гулмуродованинг меµнати µамиша халінинг дуоси, эътибори µамда эътирофи билан іадр топиб келаяпти.

У асли пастдарІомлик, айни дамда эса Нуробод тумани ФҐДЁ бґлими мудираси сифатида самарали меµнат іилмоіда. Аммо Наргиза Гулмуродова ишда іанчалик муваффаіиятларга эришмасин, оиласининг бир бутун эмаслиги сабаб кґнглида µамиша кемтик бор эди. Сабаби,  турмуш ґртоІи ПастдарІом туманида меµнат іилади, ґІли   айна ваітда Бухоро вилоятидаги мактабда таµсил олади. Јизи эса Нуробод туманида онаси билан бирга истиіомат іилади.

Бир оиланинг барча вакиллари таідир таіазоси билан турли µудудларда меµнат фаолияти билан машІул.

- 2 йилдан буён меµнат фаолиятимни Нуробод туманида давом эттириб келаяпман. Бошида іатнаб ишлашимга тґІри келди, - дейди, Н.Гулмуродова. - Бу µолат менга бироз іийинчилик туІдирди. Кейин турмуш ґртоІим билан маслаµатлашиб, Нуробод туманидан ижарага уй топдик ва µозирга іадар шу ерда іизим иккаламиз истиіомат іилиб келмоідамиз. Турмуш ґртоІим ПастдарІомда, ґІлим Бухорода. Јизим Нилуфар µам шу ердаги мактабда ґіияпти. Ґар ойда ПастдарІомга бориб турамиз. Оилавий йиІилиб, дийдорлашамиз. Бу мен учун жуда катта бахт. Мен учун оила бу - іачонки яіинлар бир жойда жамулжам бґлсагина оила деб аталади.

Гарчи сездирмаса µам, унинг нигоµлари ва ички оламида оиланинг бир бутунлиги дунёнинг барча хурсандчилигидан зиёда эканлиги кґриниб турарди.

Яіинда Ґукумат іарори билан республикамиз миіёсида ФҐДЁ соµасида фаолият олиб бораётган ходимлар аттестациядан ґтказилди. Бундан кґзланган маісад келгусида хизматдан фойдаланувчи фуіароларни тез ва сифатли хизмат олишларига кґмаклашиш, шунингдек, тизимни салоµиятли кадрлар билан тґлдиришдан иборат.

Адлия вазирлиги томонидан ґтказилган онлайн аттестацияда Самаріанд вилояти ФҐДЁ бґлимлари ходимлари µам муносиб иштирок этдилар. Айниіса, Нуробод туман фуіаролик µолати далолатномаларини ёзиш бґлими мудираси Н.Гулмуродова µам ушбу жараёндан муваффаіиятли ґтди. Бунда, албатта, йиллар давомида тґпланган тажриба ва ґз ишига бґлган меµри ас іотди, десак муболаІа бґлмайди.

Инсон борки, унинг µаёти турли синовлардан иборат бґлади. Н.Гулмуродова µам µаётнинг ана шундай синовларидан іґрімасдан, мардонавор ґта олди. Ва ниµоят, ушбу синовлар ґзининг ширин мевасини берди. Аттестация натижаларига кґра, юіори балл тґплаган Н.Гулмуродова муваффаіиятли ґтган деб топилди ва унинг номзоди ПастдарІом туманидаги ФҐДЁ бґлими мудиралигига тавсия этилди.

Даврон 

ЖАМОЛОВ,

Давлат хизматлари агентлиги

Самаріанд вилоят бошіармаси

Ахборот хизмати раµбари.

Калит сўз: ФҲДЁ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда