• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

КЕЧИККАН МУҲАББАТ

Муроджоннинг қўнғироғидан дастлаб Али бобо бироз хавотирланди.  Сабаби  вақт анча кеч бўлган. Аммо кўнглининг аллақаери "жиз" ҳам этди. Илгари бундай дамларда набираси уни асло безовта қилмасди. Бугун эса кечикаётганидан хижолат бўлиб, қўнғироқ қиляпти, узр сўраяпти. Бу яхши томонга ўзгариш эмасми, ҳар қадамидан кекса бобосини огоҳ қилишимасми...

Барибирам, Али бобо кўпни кўрган одам эмасми, ўйларига эрк берди, хаёлан турмушнинг неча бир кўчаларига кириб чиқди.

"Бир гап бор-ов" бўлмаса набирам мени шу пайтда безовта қилмасди".

Чунки аввал ҳам бундай кечикишлар бир-икки бор бўлган. Лекин уларнинг бирортасида Муроджон қўнғироқ қилиш у ёқда турсин, уйга келгач, бобосига юриш-туриши ҳақида маънилироқ гап ҳам айтмаган. Бугун эса вазият бутунлай ўзгарди. Набираси телефонда жуда очилиб гаплашди, ҳаттоки, уйдаги камчиликларни ҳам сўради.

Шуларни ўйлар экан, Али бобо яна хаёлга чўмди:

 "Балки набирам бирозгина отгандир. Уни анча эркалатиб юбордим-ов. Яна юриш-туриши ҳақида кейинги пайтларда қизиқмай қўйдимми дейман.  Шунисини чакки қилганмикинман-а. Эҳтимол, яхши кўргани билан бирор емакхонага ёки кинохонага киргандир. Ахир, кўзга яқин йигит бўлса, қолаверса, бўйдоқ. Айни ўйнаб-куладиган даври. Бундан бир-икки йил бурун ўша дўстимнинг набирасига кўз тикканида бежиз йўлдан қайтардимми, дейман-да. Ҳа, кейинчалик эшитдим, ёшларнинг бир-бирида кўнгли бор экан. Буни набирамнинг анча вақт одамови бўлиб юрганидан ҳам билгандим-а".

Ўйлар гирдобидаги Али бобо ўзини овутишга, хаёлларини ҳаётнинг ёруғ жиҳатларга қаратишга уринади.

"Отасини бу борада ёмон дея олмайман. Аммо у узоқда-да"...

Али бобо шу хаёлларда набирасини кутди. Аммо у келавермади.   Кейин набирасининг телефон рақамларини терди. Жавоб бўлмагач, учинчи қаватдан тушиб, уй олдидаги скамейкада бироз ўтирди. Аввалига   носвойини отди, сўнгра сигаретани босиб-босиб тортди. Сўнг жойидан туриб, йўлак бўйлаб нари-бери юрди. Барибир кўнгил безовталигидан тинчимади. 

"Ай болам-а, мен сени ўзимдан-да, ҳатто отангдан-да ортиқроқ кўриб кутсаму, сен бепарво юрсанг"...

Саксондан ошган Али бобонинг илҳақлигини Муроджон қаердан ҳам билсин, билганда ҳам ёнида  ой деса ойдек севиклиси бўлса. Унинг Зарифага ўхшаш тантиқлиги, эркалиги йўқ, самимий, содда қиз. Бутун меҳрини Муроджонга бахшида этгани гап-сўзларидан, ўзини тутишидан ҳам маълум. 

Али бобонинг эса бу гаплардан хабари йўқ. Агар билса, хурсанд бўларди. Негаки, набирасининг ўз жуфтини топишини, тезроқ тўйлари ўтишини чин дилдан истайди. Фақат Муроджоннинг айрим енгилоёқларга илакишиб қолишидан чўчийди. Қуда бўлиш арафасида бўлган дўсти ва унинг фарзанди қилиғини, набираси меҳрига сазавор бўлган Зарифанинг ҳаётини кўз олдига келтиради.

...Муроджон  билан Зарифа бир олий ўқув юртида ўқишади. Фақат  бир курс фарқи билан. Ёшлари ҳам шундай. 

 Аслида уларнинг ўртасида муҳаббатга ўхшаш нимадир бордек эди. Ўша бордек масала кейинги   пайтларда ошкора рўёбга чиқа бошлади.   Бунинг сабаби, биз айтган "Лайли"нинг "Мажнун"имизни илҳақ кутишидан, кунлардан бир кун унга    SMS  йўллаганидан бошланди. Университет йигит-қизлари уларни Фарҳоду Ширин, Лайли-ю Мажнунга қиёс этишади.

Қизиғи, ўша йилларда Зарифа-ю Муроджон гўё бир оила вакиллари эди. Қизнинг бобоси  Али бобо билан узоқ йиллар бирга ишлаган. Кейин эса ундан бироз юқорироқ идорага жойлашди, аммо ўртадаги муносабат аввалги ҳолида қолди. Ҳатто иккаласи бирозгина "хусусий бизнес"да ҳам иштирок этишди.  Ошхона-ю чойхоналарда кунда, куноша улфатчиликлари ҳам бирга.  Ўшанда қудаликка ҳам келишиб олишди. Аммо... 

Бу воқеаларга анча йиллар бўлди. Уларни эслаб ҳануз Муроджон баъзан кулади, баъзан эзилади. Чунки севиклиси ота-она ихтиёри билан бир бой-бадавлат хонадонга келин бўлиб тушди. Ўқиши ҳам ора йўлда қолди. Лекин Муроджон дўстлари   давраларида ўша қизнинг ёзган SMSи мазмуни ҳақида ҳеч нарса демайди. 

Фақат у бобоси айтган бир ҳикматни ўйлайди: 

"Болам, сенга қиз бола муҳаббат изҳор қилди-ми, ҳушёр бўлгин, бундай    пайтда у қайсидир жиҳатдан сендан дурустроғини топса, ҳаммасидан кечади". 

Баҳорнинг илк кунларида Муроджоннинг тўйи бўлди. Ўзидан уч йил  кейин ўша университетда ўқиган, айнан бобоси орзусидаги қисиниб-қимтинибгина юрадиган қишлоқ қизига уйланди. Тўйдан хабар топган Зарифа эри билан бирга келди. Келин-куёв гўшангага кузатилган чоғда у ўзини тутаолмади, кўз ёшларини тиёлмади. Унинг отаси ва онаси ҳам ёнида эди. Ўша чоғда Зарифанинг ва унинг ота-оналари кўзларида   кўпчилик ёш кўрди. Лекин бу кўз ёшлари анча кечикиб, ҳаёт синовлари натижасида тўкилган кўз ёшлар эди...

Абдурасул САТТОРОВ.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда