• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида

“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси 2020 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида мақулланди.

Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари замирида бўлган инсон ҳуқуқларини тўла-тўкис таъминланиши йўлида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонунлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонунлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилишни назарда тутади.
Шу билан бирга, амалда бўлган назорат инстанцияси тизими суд ишларининг йиллаб ўз ечимини топмасдан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келиш билан бирга халқаро тажрибага ҳам мос келмайди.
Жумладан, қонуний кучга кирган суд қарорларини бир неча марта қайта кўриш имконияти мавжудлиги манфаатдор шахслар суд ишидаги мавҳумлик ҳолатидан бир неча йиллар азият чекишга маҳкум бўлиши, охир-оқибат суд ҳокимиятининг обрў-эътиборига путур етказиши, фуқаролар ва кенг жамоатчиликда судларга нисбатан салбий муносабат, шунингдек ҳуқуқий тизимга нисбатан ишончсизлик юзага келиши учун шарт-шароит яратар эди.
Давлатимиз раҳбарининг “бир суд – бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб келинган муаммоларнинг ҳал қилинишига айни муддао бўлиб, ушбу тизимни тубдан кўриб чиқишга асос солди. Унга кўра, халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими яратилади. Яъни биринчи инстанция – туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари, апелляция инстанция – вилоят даражасидаги судлар, кассация инстанцияси – Олий суд. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган назорат инстанцияси тўлиқ бекор қилинади.
Қонун лойиҳасининг мазмунига кўра, жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини янада такомиллаштириш, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига риоя этилишини таъминлаш мақсадида лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
– ЖПКнинг 416, 417-моддаларига суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилишларини бартараф этиш мақсадида, шунингдек жиноий жавобгарликка жалб этилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда суднинг ҳаракатларига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
– ЖПК 55-бобининг мазмуни тегишинча 55-1-бобга (Биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят қилиш), 55-2-бобга (Апелляция инстанцияси судида иш юритиш) ва 56-бобга (Суднинг ҳукми ва ажрими устидан кассация тартибида шикоят бериш) ўтказилаётганлиги муносабати билан уни чиқариб ташлаш;
– ЖПК 55-1-бобининг 497-1–497-12-моддаларига биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш тартиби, муддатларини, апелляция шикоятига (протестга), уни тўлдириш ва қайтариб олишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
– ЖПКни апелляция инстанциясида иш юритиш тартибини тартибга солувчи янги 55-2-боб билан тўлдириш. Хусусан, 497-13 – 497-37-моддалар билан тўлдириб, уларда: суд мажлисининг предмети, муддатлари, тарафларнинг иштирок этишига, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш тартибига, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларига, апелляция инстанцияси суди ҳуқуқларининг чегарасига нисбатан аниқ тушунтиришлар берилган. Апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинадиган қуйидаги қарорларга, янги ваколатлар билан тўлдиришга тааллуқли аниқ тушунтиришлар берилган: ҳукмни бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги; айблов ҳукмини бекор қилиш тўғрисидаги ва ишни прокурорга қайтариш ҳақидаги; биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини янги суд қарорини (ҳукмини) чиқарган ҳолда бекор қилиш тўғрисидаги; апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақидаги. Бундан ташқари биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиш тартиби белгиланган;
– суднинг ҳукми ва ажрими устидан кассация тартибида шикояти беришни тартибга солиш учун ЖПКнинг 56-бобига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Хусусан, ЖПКнинг 498–504-моддалари суднинг қарорларига тааллуқли аниқлаштиришлар билан тўлдирилди, ушбу қарорлар қайта кўрилиши мумкин, ҳукмлар ва ажримларни қайта кўриш асослари, жиноят процесси иштирокчиларининг суд ҳукми, ажрими устидан шикоят бериш ҳуқуқлари, шикоят (протест) бериш тартиби ва муддатлари, шунингдек кассация шикояти (протест)нинг мазмунига тааллуқли талаблар аниқлаштирилди;
– ЖПКнинг 56-1-бобини кассация инстанцияси судида иш юритиш қоидаларини белгиловчи қўшимчалар киритиш. ЖПКнинг 505–509-14-моддаларида шикоят (протест)лар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилишини инобатга олган ҳолда кассация инстанцияси судида иш юритиш тартибга солинган. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари муддатлари, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан қабул қилинадиган процессуал ҳужжатларнинг шаклига, мазмунига қўйиладиган талаблар белгиланган. Бундан ташқари ишларни кассация инстанцияси судида қайта кўриш ҳоллари, тартиби белгиланган;
– назорат тартибида иш юритиш институти тугатилганлиги муносабати билан ЖПКнинг 57-бобини чиқариб ташлаш;
– амалда мавжуд бўлган Олий суд судьясининг назорат шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқариш ваколати бекор қилинмоқда, яъни ЖПКда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган шикоят (протест) кассация инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилиниб, судлов ҳайъатида кўриб чиқилиши таклиф этилмоқда;
– ЖПКнинг 571-бобига янги очилган ҳолатлар туфайли жиноят иши бўйича иш юритишни қайтадан бошлашнинг аниқ қоидалари белгиловчи қўшимчалар киритиш. Суд қарорларини қайта кўриш тартиби билан бевосита боғлиқ бўлган мазкур институтни такомиллаштириш мақсадида ЖПКнинг 522–528-моддаларига қатор янгиликлар киритилган, уларга кўра: ушбу ҳуқуқни илгари назарда тутилганидек нафақат прокурор, балки жиноят процессининг бошқа иштирокчилари ҳам амалга ошириши мумкин; янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги илтимосни ёки хабарни кўриб чиқиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади;
– ЖПКнинг 528, 530, 531-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, уларга биноан суд қарорларининг қонуний кучга кириши ва ижро этилиши тартибини аниқлаштириш.
Ўз ўрнида, сарсонгарчиликни бартараф этиш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ўзгартишларга асосан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилмоқда.
Қонун лойиҳасининг мазмунига кўра, Маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
– одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш;
– маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши таъминлаш;
– ва юқоридагилардан келиб чиқиб, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Таъкидланганидек, вилоят суди томонидан биринчи инстанцияда кўрилган суд ишлари юзасидан берилган шикоятларни шу суднинг ўзи томонидан юқори инстанция суди сифатида кўрилиши амалиётига барҳам берилади. 
Шунингдек, ўрта бўғиндаги судлар асосан апелляция инстанцияси суди сифатида ихтисослашгач, уларнинг масъулияти кучайтирилиб, барча диққат-эътибори суд қарорларининг сифатига қаратилади ҳамда биринчи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ўз вақтида бартараф қилинади. Бунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш ва одил судловни амалга ошириш сифатини янада яхшилаш имконияти яратилади.
Ўз навбатида, суд ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтининг тугатилиши ва кассациянинг учинчи инстанция суди сифатида белгиланиши натижасида суд қарорларининг қонунийлиги, асослиги ва адолатлиги бевосита ундан норози томоннинг тўғридан-тўғри берган шикояти асосида кўрилишига эришилади, судларда ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанциялар қисқартирилади.
Бу эса суд қарорларини қайта кўриш масаласидаги халқаро стандартлар талабларини процессуал қонунчилигига имплементация қилинишига, суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқаро рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.

И.ХАМИДОВ
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд 
вилоят судининг судьяси 

Н.РАЙИМОВ
Жиноят ишлари бўйича 
Нуробод туман судининг раиси
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда