• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

ҚОН БОСИМИ ТУШГАНДА


Қон босими ошиши ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида анчагина маълумотга эгамиз. Афсуски, гипотония, яъни қон босими тушишига кўпчилик жиддий эътибор қаратмайди.

Қон босими пасайишининг асосий сабаблари қуйидагилар: қон томирларининг торайиши, камқонлик, юрак етишмовчилиги, бош ва орқа мия жароҳатлари, сурункали уйқусизлик, стресс, невроз, психологик жароҳатлар, руҳий тушкунлик, лоқайдлик, буйрак усти ва ости безлари фаолияти бузилиши, бош мия ички босимининг пасайиши, ҳомиладорлик. Шунингдек, кам ҳаракатлилик ҳамда кун давомида ўтириб ишлаш ҳам гипотонияни юзага келтириши мумкин.

Касалликнинг олдини олиш учун меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил этиш, бадантарбия билан шуғулланиш, меъёрда овқатланиш керак. Гепотонияга чалинган таомларида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли бўлиши керак. Гречиха ва сули ёрмаларидан тайёрланган бўтқалар фойдали. Сабзи, қизилча, бақлажон ва цитрус мевалар тановул қилиш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, қора тут яхшигина қувват бўлади. Ёғли ва хамир овқатлардан тийилган маъқул.

Паст қон босими билан курашиш усуллари: Гепотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан  2-3 стакан кўпроқ сув ичиши керак. Бу қон босимини меъёрида ушлаб туришга ёрдам беради.

Ҳаракат, бу — ҳаёт. Мунтазам равишда спорт билан шуғулланинг. Энг яхши дори — пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар. Бизнинг барча ҳаракатларимиз қон айланишини яхшилайди. Қон томирлар бўйлаб айланиб, танадаги барча органларни ишлашга мажбур қилади. Ва натижада умумий жисмоний ҳолат яхшиланади.

Паст қон босими кузатиладиган кишилар ўрнидан кескин туриши ярамайди. Бу уларнинг аҳволини янада оғирлаштириши мумкин.

Қулоқ — таъсирчан нуқталардан биридир. Қулоқнинг энг оғриқли нуқтасини топиб, ўзингизни яхши ҳис қилгунингизгача уқаланг. Босим кучи ва частотасини, шунингдек, таъсир нуқталарини ўзгартириб туринг. Агар бош айланиши, кучсизланиш ёки бошқа белгилар намоён бўла бошласа, машқларни тўхтатинг. Қўл ва оёқларингиздаги бармоқлар учини уқаланг, улар деярли, бутун таъна аъзоларига таъсир ўтказади.

М.НОРҚУЛОВ,

туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими врач-терапевти.


 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда