Нурободлик 2006-2007 йилларда туғилган қизлар волейбол бўйича вилоят чемпиони
- 02.01.2021, 18:19,
- СИЁСАТ / ЖАМИЯТ / СПОРТ / ТАЪЛИМ
- 111
Тойлоқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида волейбол бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра 1 ўринни Нуробод тумани жамоаси қўлга киритган бўлса, Ургут ва Тойлоқ тумани қизлари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб кўрилди.
Шунингдек, ушбу жамоа вакиллари жорий йилнинг 22-27 декабрь кунлари волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги учун мусобақаларида вилоятимиз терма жамоасида иштирок этиб, фахрли 3 ўринни қўлга киритишди.
Мусобақалар якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
МАВЗУГА ДОИР БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР: