• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

ҲОКИМ САЗАҒОНЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

       

       

        ҲОКИМ САЗАҒОНЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Юртимизда кейинги пайтда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Туманимизнинг Сазағон қишлоғидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида   туман ҳокими Фахриддин Зоиров ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси бошлиғи иштирокида сазағонлик ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида туман ҳокими Ф.Зоиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида ёшларга тушунча берди.

Шундан сўнг, йиғилган ёшлар томонидан 20 дан ортиқ саволлар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Улардан 3 нафар ёшларнинг муаммоси жойида ҳал қилинди.

Учрашувда 100 дан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этдилар.


Улуғбек КЕНЖАЕВ, 

туманни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор котиби.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда