• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

ВАЗИРЛИК, АГЕНТЛИК ВА ҚЎМИТА МУТАСАДДИЛАРИ НУРОБОДГА КЕЛДИ





Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири  Р.Маматов туманимизга ташриф буюрди ва 

Пўлатчи маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маҳаллада вазирнинг сайёр қабули  ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 32 нафар фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланиб, 10 дан ортиқ мурожаатларга қабулнинг ўзида ечим топилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири  Р.Маматов маҳалладаги давлат-хусусий шериклик асосида қурилаётган 50 ўринли мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиш ишлари билан танишди  ҳамда Пўлатчи маҳалласидаги Яккашайх қишлоғига олиб борувчи 14 километр йўллардаги   таъмирлаш ишларининг қай тарзда амалга оширилаётганлигини  кўздан кечирди. 

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ҳам туманимизда бўлиб,  туман ҳокимлигида мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди. Туманимиздаги маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари(драйверлар)ни аниқлаш ва ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, ўзини-ўзи банд қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

 “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойилини амалиётга жорий этиш,  “маҳаллабай” ишларнинг ташкил этилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, аҳоли  муаммоларини аниқлаш ва тезкор ҳал қилишда маҳалланинг ролини ошириш бўйича  таклиф ва тавсиялар берди.



 Туманимизда   ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи Нурободда бўлиб, ёшлар билан учрашди.

  Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очиловлар иштирок этишди. 

   Очиқ   самимий руҳда ўтган мулоқотда туман ёшларининг 25 га яқин муаммолари, мурожаат ва таклифлари тингланди. Билдирилган мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, айримлари қонуний асосда кўриб чиқилиши учун чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. 

 Ишчи гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Куранбаев ва Ўзбекистон Ёшлар агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев бошчилик қилмоқда.


****

  Туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов туманимизда пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш ва ушбу соҳаларни ривожлантириш йўллари масаласида соҳа мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди ва унда туманда ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш ва ривожлантиришнинг истиқболли режаси белгиланди. 

ЎЗ МУХБИРИМИЗ.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда