Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарори ҳамда бу борадаги Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг
2020 йил 30 декабрдаги “Нуробод туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-75-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 28-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли Қонуни ҳамда бу борадаги Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Нуробод туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-75-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Нуробод маҳаллий бюджетининг даромадларининг 2021 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилга даромадлари, ҳаражатлари ва ижтимоий соҳа учун трансфертлари ҳажми 2-иловага мувофиқ;
Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилга заҳира жамғармаси ҳажми 3-иловага мувофиқ;
Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилга йил айланма касса маблағлари меъёрлари ҳажми 4-иловага мувофиқ;
Нуробод туманининг 2021 йилда даромадлари ва солиқлар тушумларидан туман бюджетига қоладиган ажратмалари меъёрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман маҳаллий бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.
4. Туман ДСИ (Б.Исмаилов), туман ҳокимлиги молия бўлими (О.Абдусаломов)ларга:
даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;
иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.
5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман ҳокимлиги молия бўлими (О.Абдусаломов) вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
7. Туман ҳокимлиги:
-ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;
-бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
8. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
9. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Э.Пардаев)га мазкур қарорни “Нуробод” газетасида расмий эълон қилиш, расмий эълон қилингандан сўнг бир кун ичида ҳокимликнинг nurobod.uz расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ибрагимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ф.Заиров
Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг даромадларининг 2021 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари | |||
минг сўмда | |||
Т/Р | Даромад турлари | Жами | |
ЖАМИ | 53 356 323,0 | ||
1 | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 21 514 781,0 | |
2 | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 266 878,0 | |
3 | Ягона солиқ тўлови | 4 151 112,0 | |
4 | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) | 826 104,0 | |
5 | Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи | 2 279 787,0 | |
6 | Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ норуда | 888 204,0 | |
7 | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 3 742 545,0 | |
8 | Ижара тўловлари | 1 888,0 | |
9 | Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ (АЗС) | 1 161 354,0 | |
10 | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 1 935 413,0 | |
11 | Юридик шахслар ер солиғи | 3 480 351,0 | |
12 | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | 347 313,0 | |
13 | Йиғимлар | 372 153,0 | |
14 | Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) | 8 044 420,0 | |
15 | Мобил алоқага акциз солиғи | 4 344 020,0 |
Нуробод туман махаллий бюджетининг 2021 йилги даромадлари, ҳаражатлари, ижтимоий соҳа учун трансфертлари ҳажми | ||||
минг сўм ҳисобида | ||||
Даромадлар | Ҳаражатлар | Ижтимоий соҳа учун трансфертлар | шундан | |
Республика бюджетидан | Вилоят бюджетидан | |||
53 356 323,0 | 118 401 046,0 | 65 044 723,0 | - | 65 044 723,0 |
Нуробод туман махаллий бюджетининг 2021 йилга Заҳира жамғармаси маблағлари миқдори тўғрисида | ||||
минг сўм ҳисобида | ||||
Туман номи | Ажратилган маблағ миқдори | |||
Нуробод тумани | 1 172 288,0 |
Нуробод туман махаллий бюджетининг 2021 йилга айланма касса маблағлари меъёри | ||||
минг сўм ҳисобида | ||||
Туман номи | Ажратилган маблағ миқдори | |||
Нуробод тумани | 1 149 475,0 |
2021 йилда умумдавлат солиқлари бўйича Нуробод туман | ||
махаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари | ||
№ | Умумдавлат солиқлари | Маҳаллий бюджетга ажратма миқдори (фоизда) |
1 | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 50 |
2 | Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар | 0 |
3 | Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича | 100 |
4 | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 25 |
5 | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи | 0 |
6 | Қўшилган қиймат солиғи | 0 |
7 | Акциз солиғи: | 0 |
- ароқ | 0 | |
- коньяк | 0 | |
- табиий вино | 0 | |
- бошқа винолар | 0 | |
- пиво | 0 | |
- ўсимлик (пахта) ёғи | 0 | |
- чакана савдо тармоғида сотилаётган, олтиндан тайёрланган заргарлик буюмлари | 0 | |
8 | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | 100 |
9 | Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги | 100 |
10 | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 100 |
11 | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 0 |
12 | Юридик шахслар ер солиғи | 100 |
13 | Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи | 0 |
14 | Ягона ер солиғи | 0 |
15 | Бозорлар даромадидан тушум | 0 |
16 | Маҳаллий йиғимлар | 100 |
17 | Ижара тўловлари | 100 |
18 | Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) | 100 |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари: | Р.Ибрагимов | |
Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири: | О.Абдусаломов |
Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг! |