• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

Асоссиз ҳисобланган солиқ қарзи бекор қилинди


Нуробод туман адлия бўлимига 2021 йил 18 январь куни фуқаро Абдураимова Наргиза Ганиевна мурожаат қилиб, туманнинг “Чортут” МФЙ, “Товоқбулоқ” қишлоғи худудида уй-жойи ҳамда ер участкаси мавжудлиги, бироқ солиқ тўловчи унинг турмуш ўртоғи Бобоев Зоҳид эканлиги (бу тўғрисида “Чортут” МФЙ маъмурияти томонидан тузилган далолатнома мавжуд), кадастр базасида уй-жойи ва ер участкаси тўғрисида маълумотлар бўлганлиги боис, туман Давлат солиқ инспекциясининг берган жавоб хатисига кўра, фуқаро Абдураимова Наргизанинг (СТИР-472071434) уй-жойи маълумотлари қурилиш ости умумий майдони 205,66 метр квадрат, инвентаризация қиймати 6.609.896.0 сўм, 2018 йил 1 январдан солиқ маълумотлар базасига кадастр рақами 14:07:01:01:03:0182 билан “Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Нуробод туман филиали” томонидан юкланганлиги сабабли мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобланганлиги, ушбу маълумотларга таянилиб, фуқаро Н.Абдураимованинг жорий йилнинг 15 октябрь кунига қадар мол-мулк ва ер солиқлари тўланмаганлиги важи билан мазкур солиқ тўловларини мажбурий ундириш тўғрисида ФИБ Нуробод туман судига суд буйруғи чиқариш тўғрисида ариза киритилганлиги, “Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Нуробод туман филиали”нинг жорий йилнинг 27 январь куни №12-сонли берган жавоб хатисига асосан эса, фуқаро Абдураимова Наргиза Ганиевнанинг номида уй-жой мавжудлиги, лекин солиқ тўловчи унинг турмуш ўртоғи Юзбоев Зоҳид бўлганлиги боис, фуқаро Н.Абдураимованинг номидаги кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Нуробод тумани филиалининг “Кучмас мулк – 3” дастуридаги маълумотлар базасидан ўчирилганлигини маълум қилиб, ҳозирда фуқаро Абдураимова Наргизанинг номида юқоридаги келтириб ўтилган “Кучмас мулк- 3” дастуридаги маълумотлар базасида кучмас мулк объектлари мавжуд эмаслиги маълум қилиниб, мазкур фуқаронинг номида ҳозирда ҳеч қандай кучмас мулк мавжуд эмаслиги аниқланди.                                                                                                            
      Шу муносабат билан жорий йилнинг 29 январь куни 3/7 - 21 сонли ариза киритилиб, ФИБ Нуробод туман судининг 2021 йил 04 февраль кунги ажрими билан фуқаро Н.Абдураимова номига асоссиз ҳисобланган 1.109.524,82 сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ФИБ Нуробод туман судининг 2020 йил 27 ноябрь кунги суд буйруғи бекор қилиниши таъминланди. 
                                                              Нуробод туман адлия бўлими
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда