• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

Фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди....

Нуробод туман адлия бўлимига фуқаро Нурбоев Алишер Рахматович мурожаат қилиб, туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида 1,0 ставка асосий иш ўрни билан, 0,5 ставка ички ўриндошлик асосида врач вазифасида ишлаб келаётганлигини, унга 0,5 ставка иш ўриндошлик асосидаги иш ўрнига муайян даврда ишлаганлик учун иш ҳақига устамалар тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб, бу борада амалий ёрдам беришни сўраган.          
        Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2011 йилдаги 10-Қ-сонли буйруғига асосан, фуқаро А.Норбаевнинг бирлашмага қарашли Нурбулоқ КУШ мудири лавозимидан озод қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси Тез ёрдам бўлимига 1,0 ставка навбатчи врач вазифасига тайинланганлиги, бирлашманинг 22.12.2017 йилдаги 248-у-сонли буйруғи билан 0,5 ставка навбатчи врач вазифасида ўриндошлик асосида, жами 1,5 ставка иш ўрнида ишлаб келаётганлиги, фуқаро А.Нубаевнинг асосий иш ўрни учун муайян даврда ишлаганлик учун тўловлар тўлиқ, ўриндошлик асосидаги иш ўрни учун қўшимча тўловлар тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.
Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 26 январдаги Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг иш ҳақини ҳисоблашнинг айрим масалалари юзасидан қўшма изоҳномасининг 5-бандида муайян даврда ишлаганлик учун қўшимча устама тўловлар асосий иш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши, истисно таъриқасида тез ёрдам бригадаси шифокорлари ва ўрта тиббиёт ходимларига муайян даврда ишлаганлик учун қўшимча устама тўлов ўриндошлик асосида ишлаётган иш ўринлари учун ҳам тўланиши кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сонли “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида туман коэффициентлари ва иш ҳақига устамалар белгиланган туманларда ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш коэффициентлар ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ФИБ Нуробод туман судига 3/125 - 20 сонли даъво ариза киритилиб, мазкур суднинг жорий йил 27 январь кунги ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро А.Нурбоевга 0,5 ставка ички ўриндошлик асосидаги иш ўрни учун муайян даврда ишлаганлик учун 19.027.933 сўм миқдоридаги устама тўловлар ундириб берилиши таъминланди.
                                                                            Нуробод туман адлия бўлими
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда