• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

Маҳалла ободлиги – кўнгил шодлиги









             Туманимизнинг Шарқ Юлдузи, Олға, Ўртабўз ва Саҳоба маҳаллалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст бўлган оғир ҳудудлар ҳисобланади. 

       Бугунги кунда ушбу маҳаллаларда аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида маҳаллалардаги   таъмирталаб трансформаторларни таъмирлаш, эскирган симёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш, таъмирталаб   кўчаларга шағал ва тош ётқизиш, ҳар бир хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жадаллик билан ишлар амалга оширилмоқда. Ободонлаштириш ишлари аввалдан пухта ўйланиб ишлаб чиқилган, бажариладиган ишлар чора тадбирларида белгилаб берилган руйхат асосида амалга оширилиб, унга кўра маҳалла ҳудудларидан ўтган тупроқ кўчага шағал тош келтирилиб ётқизилди. Маҳалла ҳудудидаги уйлар атрофлари бегона ўт ўланлардан тозаланиб, мавжуд дарахтларга шакл бериш ва буталаш ишлари бажарилди. Йиғилиб қолган шох-шабба ва барг хазонлар олиб чиқиб ташланди. Ҳудуддаги мактаб ва тиббиёт пунктлари ободонлаштирилди. Мазкур муассасаларнинг бино ичкариси ҳамда атрофлари ҳам тозаланиб, деворлари оқланди. Тадбирлар давомидаги носоз электр трансформаторлар таъмирланиб, электр линияларидаги носозликлар бартараф этилди. Шунингдек, газ тақсимлаш қутилари ҳам кўздан кечирилди, бу борадаги камчиликлар тузатилди. Керакли пайвандлаш ва созлаш ишлари амалга оширилиб, хоналардаги дудбўронлар тозаланди. Табиий газ билан таъминланган аҳоли қатлами учун суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

Маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолига тегишли томорқа майдонларини тозалаш шудгор қилиш, ариқларини қазиш каби ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга тегишли ёрдамлар кўрсатилди. 

Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилди. Маҳаллаларнинг ички тупроқ кўчаларига тош тўкилиб, текисланди. Қурилиш ишларига 10 дан ортиқ юк машинаси, 3 та йўл текисловчи машина ҳамда 8 та экскаватор транспорт воситалари жалб этилди. Шу билан бирга ҳашар орқали Шарқ Юлдузи маҳалласида 480 та, Олғада 248 та, Ўртабўзда 155 та ва Саҳобада 222 та аҳоли уй-жойларининг деворлари оқланиб,  хонадонлар ҳовлиси тартибга келтирилди. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг йўл бўйлари эса махсус техникалар ёрдамида тозаланди.

Шарқ Юлдузи маҳалласидаги фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиши мақсадида мотокультиваторлар, тикув машиналари ва электр пайвандлаш ускуналари, имтиёзли кредит асосида юк ташувчи мотороллерлар берилди.

Туманда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тузилган штаб томонидан маҳаллаларга бириктирилган ташкилот ва корхоналар раҳбарларига   маҳалла аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва шунингдек, уларни “Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида тизимли ҳал этиш бўйича фуқаролар йиғини ходимларига амалий-услубий тавсиялар бермоқда.

Нодира БОТИРОВА.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда