• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ?

Иқтисодий салоҳиятни юксалтириш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга боғлиқ. Туман маҳаллий бюджети даромадларининг кўрсаткичлари 53 миллиард 99 миллион сўмни ташкил этди, ижро суммаси эса 54 миллиард 211 миллион сўм ёки 1 миллиард 112 миллион сўмга ортиғи билан бажарилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 та маҳаллада умумтаълим мактаби биносининг тугатилган таъмирлаш ишларидан қарздорлиги учун 89,4 миллион сўм,  ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари (янги МТМ биноси, янги МФЙ биноси, янги сув қудуғи ва бошқа тадбирлар) доирасида ижтимоий соҳа муассасаларига 975,1 миллион  сўм, "Ҳоким ва ёшлар" учрашувидаги мурожаатлар бўйича умумтаълим мактабларига мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари, бадиий китоблар харид қилиш харажатлари учун   62,0 миллион сўм, туманда коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида дори-дармон  воситалари   ва махсус тиббий автомашина харид қилиш харажатлари учун 195,2 миллион сўм, ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш учун 160 миллион сўм, тумандаги кам таъминланган оилалар ва ногиронларга кўмаклашиш  учун   58,1 миллион сўм маблағлар ажратилди.

Юртимиз иқтисодиётида олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини 2021 йилда давом эттириш назарда тутилмоқда. Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда келгуси 2021 йил учун туман бюджети даромадлари   53 миллиард 356 миллион сўмни ташкил этади. 

Жумладан, солиқ ва тушумлар кесимида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 21 миллард 515 миллион сўм, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 267 миллион сўм, ягона солиқ тўлови 4 миллиард 151 миллион сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 826 млн.сўм; -жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 2 млрд. 280 млн.сўм; -ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ 888 миллион сўм, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3 миллиард,  743 миллион сўм, ижара тўловлари 2 миллион сўм, бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ  1 миллиард 162 миллион сўм, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 миллиард 935 миллион сўм, юридик шахслар ер солиғи 3 миллиард, 480 миллион сўм,   сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 347 миллион сўм, йиғимлар 372 миллион сўм, алкоголга акциз солиғи   8 миллиард  44 миллион сўм, мобил алоқага акциз солиғи 4 миллиард  344 миллион сўм қилиб белгиланган.

 Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил учун жами харажатлари   118 миллиард  401 миллион сўм   миқдорида. Таъкидлаш жоизки, туман маҳаллий бюджети харажатларининг  40,0 фоизини ёки 47 миллиард 347 миллион сўмни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади. Туман маҳаллий бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатлари 60 миллиард  266 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Жорий йилда мактабгача таълим соҳасига 4 миллиард  967 миллион сўм, умумий ўрта таълим харажатларига 9 миллиард  979 миллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 40 миллиард 354 миллион сўм, маданият соҳаси харажатларига 2 миллиард 959 миллион сўмни, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун 2 миллиард 8 миллион сўм, ободонлаштириш соҳаси учун 5 миллиард 154 миллион сўм, молия бўлими харажатлари учун 689 миллион сўм, туман Пенсия жамғармаси харажатлари учун 547 миллион сўм, бандлик бўлими харажатлари учун 731 миллион сўм, қишлоқ хўжалиги бўлими харажатлари учун 661 миллион сўм, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими харажатлари учун 540 миллион сўм, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаси харажатларига 1 миллиард 269 миллион сўм,  туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши харажатларига 322 миллион сўм, бошқарув органларини сақлаш, болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсация харажатларига 48 миллиард 222 миллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. 

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил учун захира жамғармаси маблағлари 1 миллиард 172 миллион сўмни ташкил қилади.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда