• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

МАҚСАД: БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ


Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини ошириш,  болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш, интеллектуал баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида, туманимизнинг “Баркамол авлод” болалар мактабида тўрт йўналишда, бадиий ижодиёт, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология ҳамда спорт йўналишида 19 турдаги 112 та тўгараклар ўз фаолиятини олиб бораётир.

 Шулардан, “Баркамол авлод” болалар мактабида ва умумий ўрта таълим мактабларида мавжуд тўгаракларимиз болажонларни дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фаолият юритмоқда.  

Жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган, ва замонавий дунёқарашга эга Ватанимизнинг   келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол ёш авлодни тарбиялаш учун туманимизда кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. 

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, 2019 йилда вилоят босқичида ўтказилган бир қатор танловларда болаларимиз фахрли ўринларни эгаллашди. “Йилнинг энг яхши дастурчиси” танловида Асадбек Абдурашидов 2-ўринни, кашфиётчи болалар танловида Азамат Ҳусниддинов 2-ўринни, Дмитрий Шуйков 3-ўринни,  электроника ва алоқа йўналиши бўйича Диёрбек Сафаралиев 3-ўринни, Жалолиддин Эшмаматов 2-ўринни, Нозима Бозорова 3-ўринни, Хондамир Долиев 3-ўринни қўлга киритди.

2020 йилда “Митти юлдузлар” каналида ўтказилган фестивалда Дурдона Бойназарова, Фарзона Шерқулова, Саида Раимова, Гулираъно Зайниддиновалар биринчи даражали дипломга лойиқ кўрилди.

Жорий йилда “Баркамол авлод” болалар мактабларида работатехника, мехатроника, муҳандислик, дастурлаш ва хорижий тилларни ўрганиш каби тўгараклари мукаммал даражада ташкил этилади. Ташкил этилган тўгаракларимизда ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлашда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш ҳамда қизларни ижтимоий фаол ҳаётга тайёрлашни ташкиллаштириш борасида фаолият олиб борилади.    

Қолаверса,   ўқувчиларнинг миллий ва жаҳон болалар бадиий адабиётлари дурдона асарларига бўлган эҳтиёжини аниқлаб, уларни китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириб, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишга киришамиз. 

Шу билан бирга, замонавий таълим технологиялари асосида масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган тўгараклар йўналишлари йўлга қўйилади. Биз эса таълим ва тарбия фидойилари сингари олдимизга қўйилган мақсадимизга эришиш учун энг муҳим ҳамда асосий вазифаларни белгилаб олдик.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда