• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

ЎЗ ВАҚТИДА ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “туманда мавжуд уй ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмлаш ҳамда ишларни қайта рўйхатдан ўтказиш, бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлган қутуриш касаллиги бўйича мураккаб эпизоотик ва эпидемик вазият сақланиб қолинмоқда.

Қутуриш касаллиги билан барча турдаги сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамлар касалланади.  У – ўткир кечувчи вирус касаллиги бўлиб, асаб тизимининг  оғир жароҳатланиши билан характерланади ва ўлим билан тугайди.

Касалликнинг тарқатувчиси, асосан,  итлар, мушуклар, ёввойи йиртқич ҳайвонлар ҳисобланади. Одамга касаллик касал ҳайвонлар билан алоқада бўлганда ва касал ҳайвон тишлаганда сўлаги орқали ўтади.

Касалликнинг олдини олиш чора-тадбирлари хонадонлардаги ит ва мушукларни   ҳар йили бир маротаба қутуриш касаллигига профилактик эмлатишлари, хонадон эгалари янги сотиб олинган ит ва мушуклари тўғрисида 7 кун мобайнида ҳудуддаги хизмат кўрсатувчи ветеринария   мутахассисига мурожаат этишлари, ушбу ит ва мушукларини қутуриш касаллигига профилактик эмлатишлари, хонадонларда боқилаётган ит ва мушукларда бирон бир ўзгариш кузатилса, зудлик билан ветеринария мутахассисига хабар беришлари шарт. Агар ит ёки мушук инсонга жароҳат етказса, зудлик билан тиббиёт муассасаларига мурожаат этиш даркор.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумоти бўйича ҳар куни дунёда ўртача 150 нафар одам қутуриш  касалидан нобуд бўлмоқда. Давоси йўқ, натижаси ўлим билан тугалланувчи бу дардга чалинмасликнинг ягона йўли ит ва мушукларни қутуришга қарши эмлатишдир. Бўлимимиз мутахассислари томонидан ушбу касалликнинг олдини олиш учун тумандаги аҳоли хонадонларида боқилаётган ит ва мушуклар рўйхатга олиниб, режа асосида эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, аввало, оила аъзоларингиз ва ён-атрофингиздагиларни ушбу давоси йўқ касалликдан ҳимоя қилиш учун “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг.

Зубайдулло ЭШМУРЗАЕВ,

туман ветеринария бўлими бошлиғи.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда