• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Овқатдан заҳарланиш хавфли!

Қиш ва эрта баҳор фаслларида аҳоли ўртасида уй шароитида тайёрланган сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида овқатдан заҳарланиш, яъни ботулизм касаллиги учраб туради. Бунинг сабаби оддий. Уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда ҳамма ҳам зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрлари ва шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилмайди. Шунингдек, уларни белгиланган ҳароратда сақлашга кўпинча эътибор берилмайди.   Натижада, консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради. Ботулизм споралари билан заҳарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида ўзгариш кузатилмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишларнинг қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилган одамда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлиш жараёни 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ бўлиши, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), ютиш ва гапириш қобилиятининг пасайиши, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши касалликнинг клиник белгиларидир. Касалликни уй шароитида ўз билганича даволаш қатъиян ман этилади. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Акс ҳолда, касалликнинг оғир шакллари – юрак ва нафас тизими хасталиклари юзага келиши, бунинг натижасида беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Хона шароитида бодринг, помидор, паттисон маринадлари, бақлажон икраси  каби консерва маҳсулотларини тайёрлаш соғлиқ учун хавфли. Чунки, бундай шароитда тайёрланган консерва маҳсулотларининг сифатига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Айнан сифат сертификати, ёрлиқларига эга бўлмаган, бир сўз билан айтганда, истеъмол учун яроқсиз ҳисобланган консерва маҳсулотлари бозорларда, кўча-кўйларда белгиланмаган ноқонуний савдо расталарида сотилаётган бўлса, истеъмолчи сифатида бундай маҳсулотларни харид қилмаслигингизни маслаҳат берамиз. 

Б. СУЛАЙМОНОВ, туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи.                                                                

 У. ШАМИНОВ, туман СЭО ва ЖСБ санитария бўлими мудири.                                            
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда