• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

240 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди

Туман ҳокими Ф. Зоиров ва сектор раҳбарлари иштирокида, тумандаги ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратиш масаласини ҳал қилиш мақсадида учрашув  ўтказилди.

Учрашувда тумандаги 240 та доимий даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 11 турдаги 302 миллион  сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди. 
          Жумладан,    112 та оилаларга тикув машиналари,   58 та оилаларга пишириқ печлари,   9 та мотокултиваторлар,   44 та темир пайвандлаш асбоб-ускуналари,   3 та пойабзал тикиш машиналари,   8 та сартарошлик анжомлари,   2 та суғориш учун насос ва сув қувурлари,   1 та мотопила,   1 та грилл пишириш печи,   1 та автомашина ювиш асбоб-ускунаси,   1 та дурадгорлик асбоб-ускуналари ҳамда “Агробанк” филиали томонидан имтиёзли кредит асосида 115 миллион  сўмлик 4 та мотороллер ва 9 та тикув машиналари ўз эгасига топширилди.  Шунингдек, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ва мураббийларига жами 17 турдаги   47, 2 миллион  сўмлик спорт жиҳозлари  ва формалари тарқатилди. Шу билан биргаликда,  Амир Темур массивидан 123 нафар туман ёшларига  0, 5 гектардан ер майдонлари ажратилди.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда