• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

МАТОНАТГА ТИМСОЛ - ИККИ ЗУЛФИЯ!


Садоқат тимсоли...яна не дейин, 

Атаймиз уларни, айтинг, ким дея?

Бир даврда ўтди олдинма-кейин, 

Матонатга тимсол-икки Зулфия!


ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ – ЗУЛФИЯ ИСРОИЛОВА         


Адабиёт мулки-кўнгил мулкидир,

Ҳижрон қони билан ёзди қалами.

Уруш йилларида ёлғиз тулмиди?

Бўшаб қолган кўнгли яйдоқ далами?


Ҳамидсиз ўтказган эллик икки йил,

Садоқат суяди эгик қаддини.

Ҳаётга тик боқди, лекин яримдил,

Қаламдан олди у журъат-ҳаддини.


БЕШ ЎҒЛИ УРУШДАН ҚАЙТМАГАН ЗУЛФИЯ ЗОКИРОВА


 “Келиб қолармикан?”-дея эшикни,

Очиқ қолдирди у бир умр қия.

Умид халтаси ҳам шунча тешикми?

Кўзида минг савол мунгли Зулфия.



Беш ўғил беш жойда ерга кўмилди,

Бешовин қалбига кўмди Зулфия!

Йўлга қарай-қарай кўзи юмилди:

“Ақалли биттаси келмади....”-дея.


Қалби доғ, сабри тоғ-икки Зулфия,

Мангу яшагайсиз шеъру назмда!

Юртимда сўлмас боғ-икки Зулфия,

Ўзбек халқи сизга доим таъзимда!

Шерали НИШОНОВ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда