• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик


2019 йил 24 август куни 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида туман халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугунги кунда халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан умумтаълим мактабларида 11-синфларнинг ташкил этилиши, битирувчилар учун олтин ва кумуш медаллар ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларга касб ўргатиш тизимининг жорий этилиши, ўқитувчининг жамиятдаги обрў-эътибори, нуфузи, ойлик маошининг оширилиши, буларнинг барчаси - келажагимиз бўлган ёшларнинг камолоти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлардир.

Албатта, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ таълими ходимларига фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар ва ҳамкор  ташкилотлар билан биргаликда иш олиб бориш тизимини кенгайтириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли вазифаларни юклайди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан бу йилги халқ таълими ходимларининг анъанавий Август кенгашлари "Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик" шиори остида ташкил этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти таълим сифати, адолат ва шаффофлик мезонлари асосида ягона мақсадга - таълим узлуксизлиги, изчиллиги, ижтимоий талаблардан келиб чиққан ҳолда таълим мазмунини янгилаш орқали комил инсонни вояга етказишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бугунги кунда туманимизда таълим-тарбия берадиган педагогларимизнинг 1445 нафари (65 фоиз) олий маълумотли, 72 нафари (3,2 фоиз) тугалланмаган олий, 706 нафари (31,6 фоиз) ўрта махсус маълумотли педагоглар ҳисобланади.

Фаолият кўрсатаётган педагогларнинг 1520 нафари (68 фоиз) мутахассис, 530 нафари (23,9 фоиз) иккинчи, 147 (6,6 фоиз) нафари биринчи ва 32 (1,4 фоиз) нафари олий тоифали ўқитувчилардан иборат.

Умумий ўрта таълим мактабларини фан ўқитувчилари билан таъминлаш борасида туман бўйича 2019 йил август ойи ҳолатига жами 181 нафар ўқитувчиларга эҳтиёж мавжуд эканлиги аниқланди.

Бу эҳтиёжни Олий таълим муассасалари битирувчилари яъни Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика института, Навоий давлат педагогика институти,  Самарқанд давлат университети ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институтини битириб келаётган битирувчилар ҳамда 159 нафар тумандаги касб ҳунар коллежлари қисқартирилиши натижасида ишдан бўшаган педагог кадрлар ҳисобидан қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳар биримиз мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмай, ёшларни ватанпарвар ва мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган, аждодларига муносиб авлод этиб тарбиялашда бор-куч ғайратимизни аямасдан меҳнат қилишимиз лозим.

Туман халқ таълими ходимларининг анъанавий Август кенгаши ялпи йиғилишида туман ҳокими Ф.Зоиров иштирок этди. Йиғилишда бир қатор таълим соҳасида муваффақиятларга эришган халқ таълими ходимлари рағбатлантирилди.


Н.БОТИРОВА.

Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда