• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ТОШКЕНТДА ИЛК МАРТА "TASHKENT BOOK FEST" ХАЛҚАРО КИТОБ-КЎРГАЗМА ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАДИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Tashkent Book Fest" халқаро китоб кўргазмасини ташкил этмоқда.

- Кўргазма жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

- Халқаро китоб кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.

- Тадбир доирасида ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар бўлиб ўтади. Шунингдек, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва кўплаб акция ҳамда китоб танловлари ўтказилади.

Халқаро китоб кўргазма ярмаркаси — турли мамлакатларнинг соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва фикр алмашиш, малака ошириш учун ажойиб майдон бўлади.

"Tashkent Book Fest" — мамлакатимиз маданий ҳаётида ёрқин воқеа.

-Барча китобсеварларни Тошкент халқаро китоб кўргазмаси ярмаркасига таклиф қиламиз.


☎️ Мурожаат учун: 71 244 23 72

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда