• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ТАРБИЯ ВА ТАНАЗЗУЛ

         Бугун мустақил юрт фарзандлари муваффақият калитини қўлга киритиш учун тинмай изланишмоқда, ҳаракат қилмоқда, олдиларига мақсад қўйишмоқда. Мақсадлари йўлида эса тинмай заковати билан дунёни лол қолдириш учун тайёрланаётир. 

    Дарҳақиқат, бугунги даврнинг ҳар қандай ёшлари ўзи истаган орзуга эришиш учун, албатта, ўз устида ишлаши, мунтазам ҳалоллик билан меҳнат қилиши ва энг асосийси, ўз олдига тўғри мақсад қўйиб,  тўғри йўлдан юриши муҳим аҳамиятга эга.  Шу сабабдан  давлатимиз халқнинг ҳақиқий ҳурмати, эътирофини ва эътиборини қозона оладиган фарзандларни тарбиялашга ҳаракат қилаётган бир пайтда оғир жиноятларга қўл ураётган ёшларимизни учратиш биз учун фожиадир. Бу ёшлар айни дамда бир ҳақиқатни чуқур англаб етиши лозим, айнан меҳнат қилиш, изланиш ва фақат олдинга қараб онгли равишда ҳаракат қилишдан тўхтамасликкина ҳаётида учрайдиган синовлардан муваффақиятли ўтишига хизмат қилади. 

  Лавҳамизнинг аянчли тақдирга эга бўлган қаҳрамони P. Элмуродов(исм шарифлари ўзгартирилган) хавфли рецидивист бўла туриб, вояга етмаган О. Қосимовни жиноят содир этишга жалб қилади. Танишларидан бўлган Ш. Бўриев ва вояга етмаган  О. Қосимовлар билан ўзаро жиноий тил бириктириб бир  гуруҳ бўлишиб, туманимиздаги “Нурдум” қишлоғида яшайдиган           Б. Шакаровнинг ҳовлисини ёнида кўчага боғлаб қўйилган бозор нархи 700 минг сўм ва бирининг бозор нархи 500 минг сўм бўлган, 2 бош умумий баҳоси 1 миллион 200 минг сўм бўлган эшакларини яширин равишда талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинган. 

        Бундан ташқари, улар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, Т. Бердиевга тегишли  “Саройқўрғон” қишлоғида жойлашган даштда ўтлаб юрган бозор нархи 7 миллион сўм ва бирининг бозор нархи 5 миллион сўм бўлган икки бош қорамолларини ушлаб, ўғирлаб кетмоқчи бўлган вақтида эгасининг келаётганлигини кўриб, қасддан содир этилиши режалаштирилган ўғирлик жиноятини охирига етказа олмасдан қочиб кетишган.  “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деганларидек уларнинг бу қилмишлари ошкор бўлди ва суд Р. Элмуродовни назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилганликда айбдор деб топиб, 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Ш. Бўриевга 4 йил муддатга, вояга етмаган О. Қосимовга эса 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси берилди.

Ота-онасини, маҳалласини, устозларини юзини ерга қаратиб, қасддан жиноят содир этган бу ёшларнинг пешонасига судланган деган тамға ёзилди. Ўйламасдан кўр-кўрона ёшлик қилиб қўл ўрилган хато туфайли суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлганлар қай тарафдан қарасангиз ҳам айбдордирлар. Бу борада маҳалла фаолларини, ота-оналарни, мактаб ўқитувчиларини ёшлар тақдири йўлида сергак бўлишига чақирамиз. Билиб қўйинг, ҳар бир ёш авлоднинг тақдирига биз катталар масъулмиз. Шу сабабдан барча жавобгар шахслар тарбиялаётган болаларининг тақдиридан огоҳ бўлиши лозим.



И.Хамидов,

жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси


Н. РАЙИМОВ, 

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда