Туманимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Оналар ўлимини олдини олиш борасида хавф гуруҳига олинган ҳомиладор аёлларни вилоят доирасидаги туғуруқхоналарга юбориб даволанишини ташкилқилганмиз.
Хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёлларни электрон базасини яратиб, уларни саломатлигини тиклаш ва вилоят доирасидагитуғуруқ мажмуалари ходимлари билан узвий боғланган ҳолда даволанишлари ташкил қилинган. Шунга қарамасдан кўпгина ҳомиладорларимизда кузатиладиган камқонлик, сурункали пиелонефрит касалликларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилишига қарамасдан танада шиш, пешоб таҳлилида оқсилнинг кўп бўлиши каби белгилар кузатилмокда.
Сурункали гипертензия бу ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача кузатиладиганқон босимининг юқори бўлиши каби белгилар билан намоён бўлади. Гестацион гипертензия бу ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан сўнг пайдо бўладиган касаллик бўлиб, ундапешобда оқсилнинг кузатилмаслиги, ҳеч қандай полиогран ўзгаришсиз кечадиган ва туғуруқдан 3 ҳафтадан сўнг ўтиб кетадиган қон босимининг кўтарилиши каби белгилар кузатилади.
Ҳомиладор аёл ва унинг оила аъзоларига оғир преэкламсия ва экламсиянинг хавфли белгилари ҳақида ҳудуддаги тиббиёт ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилади. Бундай вазиятда ҳомиладор аёлга руҳий осойишталик, ҳудуддаги тиббиёт муассасасига 1 ҳафтада 1 маротаба кўрикда бўлиши тавсия этилади.
Сурункали пиелонефрит бу буйракдаги шамоллаш касаллиги ҳисобланади. Преэкламсия оғир даражаси сурункали пиелонефрит касаллигининг даволанмаслиги натижасида келиб чиқади. Оғир преэклампсиянинг ҳомиладорларга хавф солувчибелгилари тусатдан танада шиш пайдо бўлиши, кучли бош оғриши, кўз олдида юлдузчалар пайдо бўлиши, кўришнинг хиралашуви, терининг сариқлиги, пешобнинг камлиги ва оғриқли бўлиши, ошқозон соҳасида оғриқ, қайд қилиш, жигар соҳасида оғриқнинг кузатилиши, тутқаноққа мойиллик, уйқусизлик каби белгилар кузатилганда даволаниш тавсия этилади. Агар ҳомиладор аёл вақтида даволанса туғуруқ асоратсиз ўтади.Акс ҳолда омиладор аёлда ва ҳомилада ножўя таъсирлар келиб чиқиши ва аёлда кома ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Ф.ХУШМУРОДОВ,
туман тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни муҳофаза килиш бўйича бошлиқ ўринбосари.
З.АМИРОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси бош акушер-гинекологи.
Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг! |