• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Иқтидорлилар сараланди



Туманимиздаги 18 -болалар мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтди. 

Танловда туманимизнинг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли 80 га яқин хотин-қизлари фаол иштирок этишди.

Танлов доирасида иштирокчилар адабиёт, санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн), маданият, таълим, фан, спорт, жамоатчилик йўналишларида ўзаро беллашдилар.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорлар ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол, ташаббускорлиги, Республика ҳамда халқаро миқёсдаги танловлар ва тадбирларда ютуқларни қўлга киритганлиги, хорижий тилларни билиш даражаси, хотин-қиз кадрлар тайёрлаш ғояси борлиги инобатга олиниб, йўналишлар кесимида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Маҳлиё ЭШҚУЛОВА,

туман хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда