• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

БУГУНИМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммалаштириш ҳамда уни умуммиллий ҳаракатга айлантириш фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг баркамол вояга етишида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис юртимизда жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбек спортчиларининг халқаро майдонларда юксак натижаларга эришиб келаётганларининг муҳим омилларидан бири бу ўқувчи-ёшлар ўртасида оммавий спортга алоҳида эътибор қаратилаётганидадир. Жаҳонда бирон бир қитъа ёки бирор бир йирик спорт анжумани йўқки, унда спортчиларимиз шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграмаган ва байроғимиз кўтарилмаган бўлса. 

Айни кунларда туманимизда ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор натижасида ёшларимиз, фарзандларимиз жисмонан ва руҳан баркамол авлод бўлиб вояга етмоқда. Спортчи ёшларимиз бўлиб ўтаётган нуфузли мусобақаларда юртимизнинг байроғини баландларга кўтараётганидан яққол намоён бўлаётир. Бизни қувонтирадиган тарафи, давлат сиёсатининг асосий мақсади ёш авлодни соғлом, баркамол вояга етказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг имконият яратишдир.

Туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари  Мусурмон Ўтаев, Мафтуна Атамуродова, Акмал Неъматов, Сарварой Маматовалар спортнинг армрестинг тури бўйича Бухоро ва Хива шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларда Ўзбекистон кубогини қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Шунингдек,   Наврўзбек Алиқулов, Наргиза Худойбердиева, Алишер Асроров, Собир Даминов, Шаббона Қудратовалар Тошкент шаҳрида   спортнинг пенчак силат тури бўйича ўтказилган мусобақада фахрли ўринларни эгаллади.

Қарши шаҳрида ўтказилган спортнинг волейбол тури  бўйича Ўзбекистон кубогини Шаҳзода Маликова, Марғиёна Хўжаева, Марина Сидарова, Зарина Ибрагимова, Нигина Маликова, Земфира Матгулиналар қўлга киритишди.

Маррани кенгроқ олиб мақсад сари дадил одимлаётган ёш спортчиларимиз Ватанимизнинг эртаси, бугунимиз қаҳрамонларидир. 

Асомиддин ЗИЯТОВ.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда