• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ – ПРОЦЕССУАЛ ЖАРАЁН

2021 йил 18 февраль кунги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 675-сонли Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси “Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув” 491-боб билан тўлдирилди. 

Қонунга кўра, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган ўзига ҳос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, суд муҳокамасининг умумий қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув жараёнида – жиноят ишини тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, айблов далолатномаси, хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш, жиноят ишларини бирлаштириш ҳамда номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш юзасидан асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан  жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган вақтдан бошлаб беш суткадан кечиктирмай бошланиши ва дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак.

Айбланувчи, ҳимоячи ва давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул далиллар деб ҳисобласа, чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.

Илтимоснома жиноят иши судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан бирга юборилганидан кейин, айблов далолатномасининг ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин.

Илтимосноманинг кўчирма нусхаси айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга, шунингдек жабрланувчига илтимоснома судга тақдим этилган кунда юборилади.

Илтимосномада тараф чиқариб ташланишини илтимос қилаётган далил, далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш учун Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган асослар кўрсатилиши керак.

Агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур далил юридик кучини йўқотади ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас.

Судья дастлабки эшитувни ўтказиш натижаларига кўра - жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида, жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида, жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида, Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратиш ҳақида, далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.

Ажрим чиқарилган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай уни чиқарган суд томонидан ижро этилади.

Судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкин.

И.ХАМИДОВ, 

Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси, 


Н.РАЙИМОВ,

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда