• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

МУАММОНИ ҚАЙД ЭТИШ ЭМАС, БАЖАРИШ МУҲИМ



Муаммонинг мазмун – моҳияти, кўламини англамасдан унга ечим топиб бўлмайди. Гарчанд қишлоқ аёли муаммоси йиллар давомида тилга олиниб келинган бўлсада, амалда жўяли бир иш қилинмади. Аслини олганда муаммони кўтариш бошқа, ичига кириб бориш мутлақо ўзга иш. Кейинги уч йилда улар дарди, ташвиши, ўйига жуда яқин бордиг-у, аммо кўнгли топилмади. Бир марталик, бир муддатлик “кўнгил овлаш”лардан муҳтарам зотларимиз таскин топмади... 
Бу ёндошувлардан қониқмаган давлатимиз раҳбари  ишни “маҳаллабай”, “хонадонбай” ташкил этиш ташаббусини ўртага ташлади. Энди аёл “тўрвасини” кўтариб фалон манзилдан иш изламайди. Уйда, томорқада, қишлоқда унга шароит яратиб бериш чоралари кўрилаётир. Эндиликдаги вазифа кўплашиб “маҳалла ҳам отанг, ҳам онанг”, тушунчасини сўздан амалга кўчириш, тафаккурга сингиб кетишига шароит яратишда бўлмоқда.
Хотин-қизлар муаммолари ўрганилаяпди, қайд этилаяпди. Тутилган “дафтарлар” ҳам ярмига етди. Натижа қандай? Мутасадилар бу муҳим топшириққа қай таҳлитда ёндошаяпди. Умуман олганда маҳалла ва хонадон тизимини шакллантириш, ижрога йўналтиришга тушунчаларимиз етаяпдими? Самарқанд вилоятида бўлган Ўзбекитон Касаба Уюшмалари Федерацияси Қумитаси раиси Қудратилла Рафиқов жойларда бу йўналишда ишларнинг ташкил этилиши ва  шаффофлиги билан танишди. Ургут, Нуробод туманларидаги ва бир қатор маҳаллалардаги мулоқотлар қизғин, самарали кечди.
Нуробод вилоятдаги энг катта ва муаммоли ҳудудлардан бири ҳисобланади. Туманнинг аксар аҳолиси тоза сув тахчиллигидан азият чекади. Табиатнинг нодир бу неъматини “қулочлаб” ер қазиб ҳам топиб бўлмайди. Ҳовлисида гиёҳ ундиришнинг эвини қилолмаган қанча. Аммо шу жойларда ҳам одамлар яшаяпти. Уларда ҳам орзу, интилиш бор. Шароитдан нолимасада, имкон берилишидан умидвор. Туманда “Аёллар дафтари” юритилишида масаланинг ана шу жаҳатлари ҳам назардан четда қолмаяпти.
Бугунги кунда туманда илк босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган 911 нафар аёлларнинг 483 нафари талаби қаноатлантирилган, - Моддий кўмак ўз йўли билан, аёлларнинг ўз ҳудудларида, оиласидан узоқлашмаган ҳолда иш билан таъминлаш чоралари кўрилаяпти. Тўғри, қишлоқларнинг тарқоқлиги, масофа олислиги бор гап. Аммо имкон қидирган қараб қолмайди. Шу пайтгача доимий иш ўринларига эга бўлмаган 222 нафар хотин қизларнинг 133 нафарининг иш билан бандлиги таъминланган.
Шароит Нуробод тумани раҳбарларидан омилкорлик билан иш юритишни тақозо этади. Барча имкониятлар бор туман марказида янги иш ўринлари яратиш мумкин. Аммо тарқоқ қишлоқларда яшовчи аёлларга бундан не наф. Шу боис ҳам режалаштирилган иш ўринлари жуғрофиқ жойлашувга мосланмоқда. Масалан, сувли ҳудуд бўлган Сазағон массивида “Сазағон шаҳризода боғи” интенсив боғларида 550 кишини иш билан банд этиш режалаштирилаётир. Янгитдан барпо этилаётган “Нуробод нур омад” МЧЖда 50 нафар аёллар банд бўлади. Нурбулоқ шаҳарчасида тадбиркорлик йўналишида ташкил этилаётган дам олиш сиҳатгоҳларида 65 кишилик иш ўрни очилади. Шунингдек, жорий йил туманнинг турли ҳудудларида 52 та давлат, нодавлат шерикчилик ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш орқали 132 та иш ўрни яратилган. А-378 халқаро аҳамиятдаги йўл бўйи инфра тузилмасида 12 та қиймати, 41,1 миллиард сумлик хизмат кўрсатиш шаҳобчалари лойиҳаси амалга оширилиб 121 нафар аёллар ишлаши кўзда тутилмоқда. “Шелково Агрохим Ўзбекистон” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 31826,2 минг долларлик янги лойиҳа асосида 80 нафар, “Нуробод пилла” МЧЖ томонидан 1020 нафар аёлларни иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. “Оқсой” МФЙдаги Ҳазрати Довут зиёратгоҳи атрофида хизмат кўрсатиш лойиҳаларини бажариш орқали 210 нафар аёллар ишли бўлади.
Туманда боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ногирон фарзанд тарбияси билан машғул оилалар вакилалари билан мулоқотда бўлдик. Уларнинг барча талаблари қаноатлантирилган.
Эҳтиёжмандларининг бир нафарига уй берилиб, 1 та ногирон аёл истиқомат қилаётган хонадон таъмирдан чиқарилган. 8 нафар аёлларга уй-жой учун ижара пулларини тўлаб бериш учун шартномалар имзоланган. 91 нафар хотин-қизларга асбоб-ускуналар олиб берилиб, ўзларини-ўзлари иш билан банд этиш имконияти яратилган.
-Ишсизлик оиламизда бир қатор қийинчиликларни юзага келтириб турганди, - дейди “Шарқ Юлдузи” маҳалласида яшовчи Санобар Хўжамиярова. - Тикувчи бўлсамда рўзғордан чиқиб бирор жойда ишлай олмадим. “Аёллар дафтари”ни шакллантириётганларга мўлжалимни айтдим. Талабим эвазига банкдан 20 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. 3 та замонавий тикув машинаси харид қилиб уч кишини иш билан таъминладим. Икки нафар қизларим ҳам буюртмаларни бажаришда кўмаклашиб, тикувчилик сирларини ўрганишаётир.
Анчадан буён ишсиз эдим, бугунги кунда “Аёллар дафтари”га киритилиб, февраль ойидан буён маҳаллага жамоатчилик ишларига жалб қилиниб, ишли бўлиб, оилам учун даромад манбаига эга бўлдим –дейди Барно Тожиева.
Нурободда “Аёллар дафтари”га битилган муаммолар ижросини таъминлашга астойдил киришилгани кўриниб турибди, 4 та сектор раҳбарлари ўзларига аниқ вазифаларни белгилаган ҳолда, уларни ниҳоясига етказиш учун астойдил ҳаракатда. Дафтар ижросини таъминлаш мақсадида кейинги вазифалар сифатида аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиши белгиланган аёлларга ўз вақтида кредит маблағлари ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва томорқаларидан фойдаланишда керакли хом ашё ва маблағлар билан ўз вақтида кўмак кўрсатилса муаммолар анча енгиллашади деган умиддамиз. Гапнинг бари бошланган ишни самарали якунлаш, бу мавзуга қайта қайтмасликда. Ўйлаймизки, бунинг уддасидан чиқиш учун туман масъулларида имконият ҳам, матонат ҳам етарли.
                                                           
Сирожиддин ИЗЗАТУЛЛАЕВ, 
Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи вакили. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда