• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Тил дил калити

21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун


Оллоҳга шукрлар бўлсин-ки! Юртимиз мустақилликка эришгач ўз она тилимизда сўзлаша оладиган бўлдик. Неча йиллар давомида биз ўз она тилимизни, ўзлигимизни, урф-одатларимизни, қадриятларимизни йўқотиб юзага чиқара олмадик. Шукрлар бўлсинки биз йўқотган нарсаларимизга қайтадан эришдик, ўзлигимизни танидик, қадриятларимиз тикланди, энг асосийси ўз она тилимизда ҳеч кимдан қўрқмай гаплаша оламиз.

Она юртимиз озод ва обод! Минг йиллик тарихга эга бўлган она тилимизга 1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Тил юрт бойлиги, ифтихори, инсон кўзгусидир. Сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳам она тилимиз ҳақида кўплаб ғазалу  достонлар битди. Миллатимиз фахри бўлган она тилимизга равон сўзлаш ва чиройли талаффуз қилишимиз бизнинг она тилимизга бўлган садоқатимиздир. Ўзига ишонган она юртга муҳаббати бор одам ўз она тилини ҳурмат қилади.

Тилимиз онамиздек муътабар, унинг иқболи, камоли учун ҳар қандай масъулиятни бўйнимизга олиб яшаш ҳар биримизнинг олдимизга қўйган энг олий бурчимиздир. Бугун ўзбек тили ўзбек халқининг давлат тили, ҳур ва озод диёримизнинг муқаддас тимсолларидан бири. Тилимизнинг сўз хазинаси бойиб, кундан кунга равонлашиб бормоқда. Ўзбек тили бугунги кунда ривожланиб, тараққий этиб бораётган бир    даврда унинг ўсиши ва ривожи учун имкон қадар барчамиз саъй ҳаракатда бўлишимиз, олдимизга қўйилган мажбуриятларнинг биридир!

Марғуба СУВАНОВА,

туман Баркамол авлод болалар маркази АРМ мутахассиси.
Калит сўз: долзарб таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда