• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Давлат тили миллий ғуруримиз

Ўзбек тили XI асрдан бошлаб мустақил тил сифатида шакллана бошлади. У темурийлар даврига келиб адабий тил даражасига кўтарилди ва давлат тили мақомига эга бўлди. Ўша даврларда ўзбек тили туркий тил, чиғатой тили каби номлар билан ҳам юритилган.

XI асрда яшаб ўтган машҳур қомусий олим Маҳмуд Кошғарий туркий тиллар тарихи ва грамматикаси ҳақида машҳур "Девон-у луғатит-турк" асарини яратган.

Ўзбек тилининг ривожи ва адабий тил бўлиб шаклланишида буюк мутафаккир шоир, олим, қомусий билимлар соҳиби А. Навоийнинг хизмати беқиёсдир. У ўзбек тилининг дунёдаги бой тиллардан бири эканлигини исботлаш мақсадида бадиий, тарихий ва илмий асарлар яратди.

Мустақиллик шарофати билан ўзбек тили - давлат тилига эътибор кучайди, она тилимизнинг ижтимоий     мавқейи кенгайди. Ўзбек тилининг тараққиёти ва истиқболи тўғрисида бир қанча қарорлар қабул қилинди.

Бугунги кунга келиб она тилимиз ўз қадр-қимматига  эга бўлиб, ўзбек тилини ривожлантириш йўлида бир қатор салмоқли амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, бу борада мамлакатимизда ташкил этилган А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўрни ва аҳамияти катта. Бу ўзбек тилининг тараққиёти тезлашуви, қиймати ошишидан далолат беради.

Башорат ТУРДИҚУЛОВА,

2-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда