• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Нафсига эрк берганлар

Бугун адолатли жамиятни барпо этиш учун ҳаммамиз баҳамжиҳат курашишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, ўз нафсини қули бўлиб, вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда турли қинғир ишларга қўл ураётган кимсаларнинг учраб туриши кўнглимизни хира қилади. Бунинг оқибатида эса инсоннинг эл-юрт олдида обрў-ҳурмати чилпарчин бўлади ва ўзи  суднинг қора курсисига ўтиришга мажбурдир. Нафси ҳакалак отган мақоламиз қаҳрамони Абдурахим Собиров (исм шарифлари ўзгартирилган) эртанги тақдирини ўйламади, нафсига эрк берди.   У ғараз  ниятлар билан, яъни осон ва мўмай даромад топишни олдига мақсад қилди.

А. Собиров Жомбой туманидаги "Журият деҳқон бозорлари" МЧЖда паттачи вазифасида ишлаб келиб, бозордаги хизмат мавқеи ҳамда ушбу МЧЖ раҳбари акаси эканлигидан фойдаланиб, бозор ҳудудида савдо расталарини жойлаштириш, бозорда савдо қилиш истагида бўлган тадбиркорларга жой ажратиш хизмат вазифасига кирмасада, ўзганинг мулкини фирибгарлик билан қўлга киритиш ва ноқонуний моддий бойлик ортириш мақсадида Ш. Боҳодировнинг маблағини ўзлаштиришга уринган   А. Собиров 100 АҚШ доллари эвазига унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун бозорнинг хоҳлаган еридан жой ажратиб бериши мумкинлигини баён қилган ҳамда ушбу ҳаракатлари учун дастлаб 150 минг сўм олган. Пулнинг қолган миқдорини гўшт ва колбаса маҳсулотларини сотишга мўлжалланган пешлавҳани бозор ҳудудига ўрнатгандан сўнг  олишини режалаштиради. 

Қилган қинғир ишлари гўёки "хамирдан қил суғургандек" осон битадигандек кўринганди, лекин фирибгар ғафлатда қолди. А. Собиров Ш. Боҳодировдан 100 АҚШ доллари талаб қилаётганидан жаҳли чиқиб, шу куннинг ўзида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жомбой туман бўлимига мурожаат қилади. Унинг мақсади ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўрилишини хоҳлади. Натижада,  ўртасида бўлган суҳбатни овоз ёзиш асбобига ёзиб олиб, судга тақдим этди. 

Шундан сўнг, А. Собиров Ш. Боҳодировдан 600 минг сўм олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида судланувчи, жабрланувчига олган барча пулларини қайтариб берди.

"Журият деҳқон бозорлари" МЧЖда ваколатига кирмаган ишларни фирибгарлик йўли билан амалга оширганлиги сабабли Абдурахим Собиров ЖКнинг тегишли моддаларига биноан назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилди. ЖКнинг тегишли моддаларига кўра, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, бундан ташқари содир этган жинояти ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кириши ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, намунали хулқини, меҳнатга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб келаётганлиги алоҳида инобатга олиниб, ўзининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топиб, А. Собировни жазодан озод қилишни лозим деб топди.       

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар" бўлимида фирибгарлик жиноятлари ифодаланган.

Хулоса шуки, ушбу жиноятлардан, фирибгарликлардан хабардор бўлган жамиятимизнинг тўлақонли фуқаролари, ота-оналар, маориф, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиясига жиддий эътибор қаратсинлар, келажагимиз эгаларининг қалбида ёмон иллатлар, яъни, ҳуқуқбузарлик, фирибгарлик  илдиз отмасин.   


Р. МАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси катта прокурори.   

Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда