• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

"Пахта — 2019"


Бободеҳқонларимиз эрта баҳордан яхши ният билан ерга чигит қададилар ва  айни    пайтда заҳматли меҳнатлари эвазига етилган пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун тинмай ҳаракат қилмоқда. Миллий бойлигимиз пахтани далалардан йиғиб олиш учун қилинаётган қизғин меҳнат   барчамизни бирдек қувонтирмоқда.

Оқ олтинни ёғингарчиликка қолдирмасдан йиғиб олишга уринаётган теримчиларни пахта далаларидаги шаштини кўриб тўғриси ғайратингиз жўшиб кетади. Айниқса теримчиларга куч бағишлаб қўллаб-қувватлаб турган фермерларимизнинг заҳматли меҳнатларини қанча    қадрласак оз. Аслида улардаги ғайрат, шижоат Ватанга бўлган меҳридан далолатдир.

 Туманимизнинг Амир Темур ҳудудида олтита пахтага ихтисослашган фермер хўжаликлари бор. Амир Темур ММТПга қарашли "Абу Прим" фермер хўжалигида биринчилардан бўлиб, биринчи теримдаёқ давлат режасини бажаришга бел боғлаган эди. Ушбу фермер хўжалигининг раҳбари Нурилла Примов эрта баҳордан иш бошқарувчиси Самариддин Хўшвақтов билан биргаликда 25 гектар пахта майдонига ниҳол қададилар. Меҳнатларининг маҳсули сифатида бугун улар биринчилардан бўлиб давлат режасини бажарди. Шунингдек, хайрхоҳлик билан ёрдам бераётган теримчилардан Лобар Пардаева ҳамда   Ашургул   Јунғировалар бир кунда 90 килограмдан пахта териб, режани бажаришга ўз ҳиссаларини қўшишди. 

Амир Темур МТПга қарашли "Тошқин" фермер хўжалигининг раҳбари Акром Авғонов  ҳам "Абу Прим" фермер хўжалигидан қолишмаган ҳолда йиллик режани ортиғи билан бажарди. Јолаверса, "Чавандоз", "Озод", "Жамшид", "Олтинсой" фермер хўжаликлари ҳам йиллик режани бажариш учун шижоат билан меҳнат қилишмоқда.

Муродулла ҲУСАНОВ,

Амир Темур ММТП раиси.

Калит сўз: туманда
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда