• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2019 йил 29 апрелдаги Фармони ижроси бўйича туманимиздаги 2-умумий ўрта таълим мактабида вилоят ўқув-амалий семинари ташкил этилди. Унда Пайариқ туман ХТБ ТСМ бўлими бош инспектори методисти Комил Жулмонов, Јўшработ туман ХТБ ТСМ бўлими бош инспектори методисти Тўлқин Сапаров ва туман ХТБга қарашли 77 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.   

Ушбу концепцияда назарда тутилган асосий масалалардан бири Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб  PISA ўқувчиларининг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича  халқаро дастур рейтинги жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришишдан иборат.

Семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8-декабрдаги "Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида қайд этилган қуйидаги   халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотлар  ташкил этилиши юзасидан семинар иштирокчиларига тушунчалар берилди.

Мазкур халқаро  тадқиқотнинг мақсади турли хил таълим тизимидан иборат бўлган   давлатлардаги  бошланғич  мактаб   ўқувчиларининг    матнни  ўқиш   ва қабул қилиш бўйича тайёргарлиги ҳамда ўқувчиларнинг ҳар хил ютуқларга эришишга  сабаб  бўлувчи   таълим  тизимидаги  ўзига   хос  хусусиятларни аниқлаш  ва  баҳолашдан  иборат.   Албатта  бундай  тадқиқот   халқ  таълими соҳасидаги  ишчилар,   олимлар,  методистлар,  ўқитувчилар,   ота-оналар  ва жамоат вакиллари учун катта аҳамиятга эгадир.

Саводхонлик  сўзи  ўқувчиларнинг  келажакда   ўз  режаларини  амалга оширишда,  яъни   билим  олишни  давом   эттириш,  меҳнат  фаолиятига тайёргарлик  кўриш,   ижтимоий  ҳаёт  ва  меҳнатда  иштирок   этишда  асосий восита  сифатида   саводхонларча  ўқиш  кўникмасини   эгаллашдаги  муваффақиятини англатади.   Тушунчанинг   моҳиятини  англатувчи  белгиларни   англаш,  таҳлил  қилиш, фикрлаш, мушоҳада юритиш, ҳаётга татбиқ этишдан иборат.  

Ёзма  матн   деганда  босма,  қўлда   ёзилган,  дисплейда  тасвирланган, табиий тил ишлатилган матнлар назарда тутилади. Бундай матнлар диаграмма, расмлар,  карта,   жадваллар,  графика  кўринишидаги   визуал  тасвирлардан иборат бўлиши мумкин. Фильмлар, телетасвирлар, мультипликациялар, сўзсиз расмларни киритиш бундан мустасно, чунки улар идрок этишнинг бошқача  йўлини   талаб  қилади.  Визуал   тасвирлар  киритилганда  матнларни   яхлит ва яхлит бўлмаган матнларга бўлиш мумкин. 

Шу  билан   бирга, визуал  тасвирлар алоҳида  мустақил тарзда берилиши ҳам мумкин.  

Матнларни мукаммал даражада тоифаларга ажратиб бўлмайди. Тадқиқот мақсадлари  учун   матнларнинг  умумий  хусусиятлари   жуда  муҳим.

Тадқиқотда  матнларнинг   барча  турларидан  жумладан,   ҳеч  бир категорияга мос келмайдиган матнлардан фойдаланилади. 

Ўқувчиларнинг  ҳар   хил  турдаги  матнларни   ўқиш  қобилиятидаги  фарқларни аниқлаш тадқиқотнинг мақсад вазифасига кирмайди. Тадқиқотдан мақсад  ўқувчиларга  ўқиб тушуниши   учун ҳаётда  кўпроқ  ишлатиладиган матнларни  таклиф   қилиш  билан  улар   учун  умумий  ва  аҳамиятли  бўлган натижаларни аниқлашдир. Ўқиш саводхонлигининг барча жиҳатлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ. 

Топшириқларни  бажариш   учун  ўқувчи   матннинг   тузилиши,  жанр хусусиятлари  ҳақидаги   билимга,  матндаги  истеҳзо,   юмор  сўз  ифодаланган маъно  нозикликларини  пайқаши,   муаллиф  фикрини  англаши   ва тасвирланган воқеа  ҳодисага  муаллиф   берган  баҳони    фарқлай   олиш қобилиятига эга бўлиши керак. 

Саводхонлик атамаси  айнан  ўқувчиларнинг   олган  билимларини кундалик ҳаётга тадбиқ эта олиш маҳоратини таъкидлаш учун қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг  2018   йил 8 декабрдаги «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори  билан Халқаро   баҳолаш  дастурлари  бўйича   халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон   Республикасининг  иштирок  этишига   тайёргарлик кўриш бўйича  "Йўл харитаси"  тасдиқланган. 

Глобал инновацион индекс инновацион фаолият тўғрисидаги энг муҳим ахборот манбаи ҳамда қарор чиқарувчи органлар учун фойдали назорат воситаси сифатида дунё миқёсида эътироф қилинган. Мазкур индекс ҳам иқтисодий ривожланган, ҳам бозор иқтисодиёти энди     шаклланаётган давлатларга қўлланилиши ҳамда инновацияларга кенг равишда ёндашгани учун эътиборга лойиқ. 

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётгани ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган ҳолда амалга оширишни тақозо этади.

Турғун МАРДОНОВ,

туман халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинг бўлими бош инспектор методисти.

Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда