• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

СИЗ БИЛАН УЛҒАЙИБ РИВОЖЛАНАМИЗ




Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигининг "Сиз билан улғайиб ривожланамиз" шиори остида Мактабгача таълим ташкилоти   тарбияланувчилари ўртасида Гимнастрада фестивали ўтказилди. Бу фестивални ўтказишдан асосий мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи ташаббусини амалга ошириш, етти авлодни спорт машғулотларига жалб этиш ва уларга қулайлик яратиш ҳамда 2019-2023 йиллар мобайнида оммавий спорт ва жисмоний маданият Концепсиясини ривожлантириш Республика бўйлаб мактабгача тарбия ёшида бўлган болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, соғлом оилани шакллантириш ва болаларни Ватанга муҳаббат, ғурур туйғусини уйғотиш ҳисобланади. 

Фестивал туманимиздаги барча МТТ  жамоалари ўртасида ўтказилди. Барча умумий кўрсатмалари ташкилий қўмита томонидан амалга оширилди.

Ғолиблар беш баллик мезонда қуйидаги энг яхши танланган гимнастика элеминтлари, энг яхши хареография, композициянинг ўзига хослиги, энг яхши образ, энг уйғун жамоа, мусиқани ҳис қилиш, энг яхши бадиий жамоа, энг яхши танланган либослар, энг фаол, мафтункор, илҳомлантирувчи, шижоатли жамоа номинациясида аниқланди.

Фестивал сўнгида   Аработа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 3-сонли МТТ тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Ҳудудий босқичга чиққан бу жамоа спорт фестивали номинацияси дипломи ва эсдалик совғалари билан ташкилотчилар томонидан мукофотланди.

Шунингдек, "Сиз билан улғайиб ривожланамиз" шиори остида ўтказилган вилоят гимнастрада фестивалида "Энг яхши образ" номинацияси бўйича туманимиздаги  3-сонли МТТ тарбияланувчилари фахрли учинчи ўринни эгаллади. Улар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Диловар АМИРОВА,

туман мактабгача таълим муассасаси мудираси.

Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда