• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш

Мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича фуқаролик ишлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, "Мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги қарорлари асосида ҳал этилади.

Олий суд Пленумининг "Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, шу жумладан, ана шундай уйга нисбатан олди-сотди, мерос олиш билан, шунингдек, уйни бўлиш билан боғлиқ даъволар, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинганидан қатъий назар, судларга тааллуқли эмас.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги даъволар билан арз қилинганда, аризачига ушбу талаб билан тегишли ҳокимиятга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.

Эр ва хотин қонунда белгиланган тартибда никоҳдан ажратилмаган, аммо улар алоҳида яшаган даврда улардан бири томонидан орттирилган кўчмас мол-мулкни унинг шахсий мулки деб топиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилинганда, суд низони Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли нормаларига асосан ҳал этади. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган "Кўчмас     мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги бандида белгиланган талаблар даражасида қурилиши тугалланмаган, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмасдан қурилган уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинмайди ва бундай уйларга нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланмайди.

Туман ҳокимлиги зиммасига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисида талаб билан мурожаат қилинганда, туман ҳокимлиги бундай ваколатга эга бўлмаганлиги учун бу талаб рад қилинади.

Шахснинг номига низоли кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва унда мулк ҳуқуқи вужудга келмаган бўлиб, аризачи шу шахс номига низоли кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тиклаш тўғрисида даъво билан мурожаат қилганда, суд даъвони қаноатлантиришни ушбу шахсда низоли кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи аслида мавжуд бўлмаганлиги боис уни тиклаб ҳам бўлмаслиги асоси билан рад қилади.

Шахс ихтиёрида бўлиб, унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.

Уй-жойга ижара   шартномаси асосида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш  ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни ҳисоблашни инкор қилади. Шу сабабли, уй-жойга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни ҳисоблашда даъвогарнинг ижара шартномаси асосида яшаган даври инобатга олинмайди.

Ер участкаси олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Акс ҳолда, суд бу талабга риоя қилмаган ҳолда ер участкасини сотиб олган шахснинг ўзбошимчалик билан қурган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгиламайди.

Даъвогар белгиланган тартибда ажратилмаган ер участкасида   ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраб судга   мурожаат қилганда, суд, албатта, ҳокимлик томонидан мазкур ер участкаси даъвогарга қурилган иморат учун белгиланган тартибда ажратиладиган бўлсагина, мулк ҳуқуқини эътироф этишга ҳақли.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ хизмат турар жойлари бўлиб олиниши, алмаштирилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлиб, у нотариал тартибда тасдиқланмаган бўлсагина, бундай шартномани ҳақиқий деб топиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш мумкин.

Эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги ишни кўришда низоли уй-жойнинг ҳақиқий эгаси томонидан даъвогарга низоли уй-жойни сотиш тўғрисида тилхат ёзиб берилганлиги аниқланса, бундай ҳолатда даъвогарга  мол-мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланмаслигидан келиб чиқиб, суд даъвони айнан даъвогар ушбу тилхатни ҳақиқий деб ҳисоблаш тўғрисидаги даъво аризаси билан умумий тартибда судга мурожаат қилиши лозимлиги важи билан рад этади.

Олий суд Пленуми ўзбошимчалик билан қурилган ёхуд қуриб битказилган ва фойдаланиш учун қабул қилинмаган биноларни, шунингдек олдин бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки аризачи томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилмасдан сотиб олинган биноларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида судда кўрилиши мумкин эмас.

Шунингдек, мазкур тоифадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган янги Низомлар амалиётга жорий этилганлиги муносабати билан ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига асосан маъмурий судлар ташкил этилиб, одил судлов фаолиятини амалга ошираётганлиги ва ушбу судлар ваколатига киритилган айрим тоифа ишларнинг фуқаролик ишларида вужудга келадиган масалалар юзасидан  Олий суд қарорида аниқ раҳбарий кўрсатмалар берилган.


Н.МИРЗАЕВ,

фуқаролик ишлари бўйича туман судининг раиси.

Калит сўз: кучмас мулк
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда